“Абитуриент-2016” хизмати ёрдамида кириш тест имтиҳонлари натижаларини билиш мумкин

“Абитуриент-2016” хизмати ёрдамида кириш  тест имтиҳонлари натижаларини билиш мумкин

Beeline алоқа оператори ҳамда Давлат тест маркази абитуриeнтларга “Абитуриeнт-2016” ахборот хизматидан фойдаланиш имконини тақдим этади. Сервис SMS орқали Ўзбекистон олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларида тўпланган баллар миқдорини билиш имконини беради.

Имтиҳон натижаларини билиш учун абонент жавоб варақаси рақами кўрсатилган SMS ни (масалан 0000000) 5100 қисқа рақамига юбориб, қуйидаги кўринишдаги жавобни олади: N: 0000000 OTM: BALL: 172,1 (8*1,1+31*3,1+32*2,1) Siz davlat GRANTi asosida talabalikka tavsiya etildingiz.

Хизмат 2016 йилнинг 11 август кунидан 31 август кунига қадар амал қилади. Чиқувчи хабарнинг баҳоси – $0,75. Батафсил маълумот Beeline сайтида.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!