АКТ раҳбари Кореядаги Инҳа университетининг Вице-президенти билан учрашди

АКТ раҳбари Кореядаги Инҳа университетининг Вице-президенти билан учрашди

2018 йилнинг 14 август куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Садиков Корея Республикасидаги Инҳа университетининг Вице-президенти Чеонг ИнКё билан учрашди, дея хабар берилмоқда университет сайтида.

Чеонг ИнКё Тошкент шаҳридаги Инҳа университети битирувчи талабаларнинг тантанали маросимида иштирок этиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Учрашувда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети дастлабки битирувчиларининг ўқишни муваффақиятли якунлашгани таъкидланди. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг 4-босқич талабалари “3+1” дастури бўйича Корея Республикасида сўнгги босқични муваффақият билан якунлашганлиги қайд этиб ўтилди.

Маълумот учун:

2017 йилнинг июнь ойида Инчхон (Корея Республика) шаҳридаги Инҳа университетида 99 нафар талабалар “Компьютер ва дастурий инжиниринг” факультетида ўқишни бошлашди. Бу ўқиш “3+1” дастури бўйича 3 йил Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ва 1 йил Корея Республикасидаги Инҳа университетида таълим олишни назарда тутади.

Ўзбекистонлик талабалар икки семестр давомида Корея Республикасидаги Инҳа университетининг юқори малакали профессорларидан сабоқ олишди. 2017 йилнинг 21 декабрь куни Инчхон шаҳрида IUT нинг 4-босқич талабаларини ўқишни тамомлаганликлари муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг ривожланиш масалалари, хусусан, магистратура ҳамда бакалавриат таълимининг янги йўналишларини татбиқ этиш, амалда бўлган ҳамда очилиши режалаштирилаётган янги йўналишларнинг режалари кўриб чиқилди.

Учрашувда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ректор в.б. этиб тайинланган Музаффар Джалалов ҳам иштирок этди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.