Amazon гибрид имкониятли Prime Air дронини намойиш қилди

Amazon гибрид имкониятли Prime Air дронини намойиш қилди

“Prime Air” лойиҳасининг ушбу илк маҳсулоти 2 йил деганда янгича кўринишда намойиш қилинди. Лойиҳа бошланганида кўпчилик буюртма ташувчи дрон ҳақидаги хабарларни ҳазил сифатида қабул қилган эди.

Янги дроннинг тўрт томонидан кичикроқ ён томонида битта катта парраги бор. Бу ён паррак унинг вертикаль – тик йўналишда ҳам қўниб-кўтарилишини таъминлайди. Сўнгра унда горизонталь – ётиқча учиш режими ишга тушади. Шу жиҳати билан у ярим самолёт ва ярим вертолёт гибридини эслатади. Янги кўринишдаги учар мослама буюртмани 24 км масофагача бўлган ҳудудга, соатига 88 км тезлигида учиб, етказиб беради.

Мисол учун, кимдир пицца ёки бошқа нарсага буюртма берса, дронга буюртмачининг телефон рақами ҳамда манзилига оид географик маълумотлар киритилади. Дрон манзилга келгач, буюртмачининг қўл телефонига буюртма манзилга келтирилгани, қўниш жойи аниқ эканлигини таъминлаш ҳақида хабар юборади. Агар буюртмачи ҳаммаси жойида эканлиги, қўниш мумкинлигини тасдиқласа, учар мослама сканер тизимини ёқади ва буюртмачи томонидан қўйилган, хизмат кўрсатувчининг махсус белгиси туширилган ихчамгина қўниш нуқтасини топади, буюртмани унинг устида қолдириб, ортига қайтади.

Amazon вакилининг айтишича, кун келиб одамлар ён-атрофларида учиб кетаётган дронга ҳам йўлдаги юк ташувчи машиналарга қарагандай ҳайратланмасдан қарай бошлайдилар.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!