Америкаликлар Galaxy S7’ни “смартфон тарихининг энг яхши гаджети” деб топди

Америкаликлар Galaxy S7’ни “смартфон тарихининг энг яхши гаджети” деб топди

АҚШ Истеъмолчилари кенгашига қарашли, Американинг нуфузли Consumer Reports маҳсулотлар тавсифига бағишланган ойлик журнали томонидан 22 март куни эълон қилинган рейтингга кўра, The Galaxy S7 ва Galaxy S7 Edge смартфонлари смартфонлар тарихидаги “энг яхши гаджет”, деб топилган. Навбатдаги ўринлар Galaxy S5 ҳамда LG смартфонларига насиб қилган. iPhone 6s эса рейтингда улардан кейин 7 ўринни эгаллаб турибди.

Samsung Electronics’нинг сўнгги Galaxy S7 ҳар томонлама Apple Inc.’нинг iPhone 6’сидан яхшилиги хусусида кўп гапирилмоқда. Consumer Reports’нинг мутахассис ва экспертлари фойдаланувчилар фикрига асосланиб, iPhone 6 Plus’ни BlackBerry Priv билан таққослаб, айфоннинг афзалликлар озгина тош босганлигини эътироф этишди.

Apple’нинг iPhone 6s ва iPhone 6 Plus гаджетлари эса мазкур рейтингда 23 ва 24 ўринларга муносиб кўрилган. Ҳатто, айфонлар бу рўйхатда 3 нафар Motorola гаджетларидан кейин ва BlackBerry Priv мобиль алоқа воситасидан бир оз олдинда.

Galaxy гаджетлари камера имкониятлари, қўшимча хотирани кенгайтириш жиҳати, сувга чидамлилик, қувват тоши – аккумуляторнинг узоқ соат хизмат қилиши туфайли рейтингда юқори ўринни эгаллади.

Galaxy S6’нинг 15.9 мегапикселли камерасидан кейин, Galaxy S7 ва S7 edge’нинг 12.2 мегапикселли бош камералари аввалига ҳамманинг ҳафсаласини ўлдирган бўлса ҳам, ундаги технологиялар аниқ ва равшан суратлар олишга хизмат қилади. Унинг 1080p форматида сифатли видео тасвир олиши бошқа ҳеч бир смартфонда кузатилмаган. Камера ёруғлик паст жойда ҳам сифатли суратга олиши эса чинакам кутилмаган янгилик бўлди.

Камеранинг оптик барқарорлик функцияси равшан суратлар олинишига хизмат қилса, Ultra HD технологияси 4K TV’да видеоларни кўришни таъминлайди.

Қурилмалар корпуси шиша ва алюминий хомашёсидан тайёрлангани унинг силлиқ ва нафсилигини таъминлайди. Бу эса қурилмаларнинг қўлдан сирғаниб тушиб кетиш хавфини оширади. Иккала гаджет 1.5 метр чуқурликдаги сув қаърида 30 дақиқа турса ҳам, яна одатдагидай сифатли фаолият кўрсатади. Уларнинг камерасида эса Ultra HD 4K форматида аниқ-тиниқ тасвирга олиш мумкин.

Қурилма аккумулятори 24 соатдан ҳам узоқроқ алоқада бўлишга хизмат қилади. Яъни, iPhone 6S’дан 2 маротаба кўпроқ.

S7 ва S7 edge гаджетлари баланд ва аниқ-тиниқ эшитиладиган аудио кўникмага эга. Шу билан бирга, Samsung Galaxy S7’нинг юқори пиксель сиғимига эга дисплейида ранглар жилосини яққол кўриш мумкин.

Умумий натижаларга кўра, Galaxy S7 гаджети 80 балл, Galaxy S7 Edge гаджети 79 балл, iPhone 6S мобиль алоқа воситаси 77 балл, iPhone 6s Plus ва iPhone 6 Plus гаджетлари 73 балл тўплаган.

Consumer Reports рейтинги Apple’нинг $399 долларлик iPhone SE смартфонининг тақдимотидан 1 кун ўтиб эълон қилинган. Мазкур мобиль қурилманинг ташқи кўриниши iPhone 5S’га ички имконияти iPhone 6’га ўхшашини ҳисобга олсак, компания умид қилаётган ушбу қурилма смартфон бозорида у қадар ҳам оммалашмаслиги мумкин.

Samsung Galaxy S7 2016 йилнинг 21 февраль куни Барселонада тақдим этилган эди. Гаджетнинг қалинлиги 7.9 мм., бўйи 142.4 ҳамда эни 69.6 мм. У 152 грамм тош босади. Унинг дисплейи Corning Gorilla Glass 4 ҳимоя шишасига эга.
Флагманнинг 5.1 дюймли экранида S6 каби QHD Super AMOLED технологияга эга дисплейдан фойдаланилган. Super AMOLED технологияси экрандаги ёруғлик ва қоронғулик элементларининг ёрқин кўриниши, рангларнинг ўз ҳолича жилоланиши, беқиёс тасвир имкониятини англатади.

Батафсил тавсиф бу ерда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.