AnTuTu иловаси realme GT 2 Pro'нинг техник жиҳатларини ошкор қилди

AnTuTu иловаси realme GT 2 Pro'нинг техник жиҳатларини ошкор қилди

RMX3300 модель рақамига эга бўлган GT 2 Pro смартфони AnTuTu'да 1,025,215 баллни қўлга киритди. AnTuTu эса ушбу натижани рост эканлигини тасдиқлади.

ЎҚИНГ: Oppo компанияси Reno7 cериясини тақдим этди

Шунингдек, бенчмарк қурилма 12ГБ LPDDR5 тезкор хотира, 512ГБ UFS 3.1 доимий хотира, 120Hz янгиланиш частотасида ишловчи дисплей, Android 12 операцион тизимига асосланган realme UI 3.0 график қобиғига эга бўлишини ошкор қилди.

realme GT 2 Pro қурилмаси Qualcomm Snapdragon 8 Gen1 чипи билан жиҳозланган. Смартфон AnTuTu'да бир миллиондан ортиқ балл тўплаган учинчи смартфон бўлди. Аввалроқ Dimensity 9000 чипига эга бўлган vivo смартфони 1,0002,220 балл, Snapdragon 8 Gen1 билан жиҳозланган бошқа бир смартфон эса 1,035,020 баллни қўлга киритган эди.

AnTuTu'нинг таъкидлашича, синовдан ўтказилган смартфон бу - прототип версия ҳисобланади. Сотувга чиқариладиган версиялар эса бунданда юқорироқ унумдорликни тақдим эта олади.

AnTuTu смартфоннинг бошқа техник жиҳатлари ҳақида маълумот бермади. Ўтган ҳафтадаги сиздирилган маълумотга кўра, realme GT 2 Pro смартфони Snapdragon 8 Gen1 чипи, Android 12 операцион тизимига асосланган realme UI 3.0 график қобиғи, 6.51 дюймли FullHD+ AMOLED дисплейига эга бўлади. Манба, шунингдек, қурилма LPDDR5 ҳамда UFS 3.1 хотира тури билан жиҳозланганлиги ҳақида маълумот берган эди.

Камера ҳақида маълумот берадиган бўлсак, смартфон 32МП селфи камера ҳамда оптик барқарорлаштиргич технологиясига эга бўлган 50МП асосий камерага эга бўлади.

Қурилма 125W UltraDart қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди. Аккумулятор сиғими ҳақида ҳали ҳеч қандай маълумот йўқ.

realme GT 2 Pro келаси йилда сотувга чиқади. Унинг нархи Хитойда тахминан 625 доллар атрофида бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi 12'нинг тақдимот санаси маълум бўлди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.