ARM Mali-G51 график процессори ўртаҳол смартфонлардаги графикани кучайтиради

ARM Mali-G51 график процессори ўртаҳол смартфонлардаги графикани кучайтиради

Япониянинг Softbank фирмаси томонидан 31,4 млрд АҚШ долларига сотиб олинган ARM компанияси янги авлоддаги Mali-G51 график процессори ва Mali-V61 видеопроцессорини тақдим қилди.

3D News сайтининг хабар беришича, Mali-G51 график процессори ўртаҳол смартфонлардаги графикани кучайтириш хусусиятига эга бўлиб, бундай сегментдаги қурилмаларда сифатли графикали ўйинларни ўйнаш, виртуал реаллик иловаларини қўллаб-қувватлаш ва қўшимча реаллик функцияларидан фойдаланиш имкониятини беради.

arm2

Mali-G51 процессори Bitrost архитектурасида тайёрланади. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, ушбу график процессори фирмага тегишли энг кичик ва бир вақтнинг ўзида 4К аниқлигида ишлайдиган Vulkan интерфейсидаги юқори эффектли чип ҳисобланади.

Mali-G51 жорий мана шундай сегментдаги график процессорлардан 60%га энергияни камроқ сарфлаши билан ажралиб туради. Ишлаш самарадорлиги ҳам деярли 60%га юқори, корпуси эса 30%га ихчам бўлиши айтилмоқда.

Янги чиплар айни вақтда лицензиялаш босқичидан ўтказилмоқда. ARM Mali-G51 график процессори ўрнатилган илк қурилмалар 2018 йилда сотувга чиқарилиши мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!