Beeline 20 та шаҳарда 4G хизматини жорий қилади

Beeline 20 та шаҳарда 4G хизматини жорий қилади

Ўзбекистоннинг йирик мобил оператори бўлмиш Beeline 2017 йилнинг охирига қадар Ўзбекистондаги 20 та шаҳарда, жумладан Ангрен, Андижон, Бекобод, Бухоро, Ғиждувон, Гулистон, Жиззах, Зарафшон, Қарши, Қўқон, Марғилон, Навоий, Наманган, Нукус, Самарқанд, Термиз, Урганч, Фарғона, Хива ҳамда Чирчиқ шаҳарларида мобил алоқанинг энг сўнгги — 4G тармоғини жорий қилади. Бу тўғрида 12 апрел куни компания томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Операторнинг маълум қилишича, бугунги кунда компания абонентларига 4G тармоғида хизмат кўрсатиш учун ижарага олинган халқаро алоқа каналининг сиғими 8 Гбит/сек,ни ташкил қилади. Ўзбекистондаги бошқа мобил операторларнинг бу йўналишдаги халқаро алоқа каналлари билан солиштириб кўрганда, бу — энг катта кўрсаткич ва ушбу сиғим сўнгги мобил алоқа тармоғи абонентлари кўпайгани сайин катталашиб боради.

Beeline 2016 йилда Ўзбекистонда мобил алоқани ривожлантириш учун 533 млрд. сўм сарфлаган. Бу маблағнинг асосий қисми LTE тармоғини ривожлантириш учун ишлатилган.

Beeline матбуот анжуманида «ҳаёт учун 4G» дастурини эълон қилди. Энди компаниянинг абонентлари қайси тарифда бўлишларидан қатъи назар, бонусли тизимда бепул 4G тармоғидан фойдалана оладилар.

“Бизнинг фалсафамиз оддий: «Ҳаёт учун бепул 4G. Бу Beeline абонентларига кўрсатадиган муҳим хизматга айланади. Бунинг учун деярли барча тариф туркумларида бир-биридан қизиқарли бонус тизимлари жорий қилинган”, дейди Unitel МЧЖнинг Тижорат директори Максим Ефремов.