Beeline 3G тармоғини Сурхондарё вилоятида кенгайтирди

Beeline 3G тармоғини Сурхондарё вилоятида кенгайтирди

Beeline алоқа оператори Сурхондарё вилояти ҳудудидаги 3G тармоғи қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар беради. Термиз шаҳрининг Ибн Сино ва Юнус Ражабий кўчалари, шунингдек Денов шаҳрининг Бойсун кўчаси бўйлаб янги база станциялари ишга туширилди, ва бунинг натижасида алоқа ва мобил Интернет сифати сезиларли даражада яхшиланди, дейди Beeline алоқа оператори.

Сурхондарё вилояти аҳолиси учун қўшимча база станцияларининг ишга туширилиши алоқа сифати ва юқори тезликдаги мобил Интернетнинг авзалликларидан фойдаланишга имкон беради.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!