Beeline Наманган вилоятида тармоқни кенгайтирди

Beeline Наманган вилоятида тармоқни кенгайтирди

Beeline алоқа оператори Наманган вилояти ҳудудидаги 3G тармоғи қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар беради. Янги база станциялар Наманган ва Чуст шаҳарларида ишга туширилди ва бунинг натижасида сигнал ва мобиль Интернет сифати яхшиланди, дейди Beeline.

Қўшимча мосламалар ўрнатилиши натижасида вилоят марказининг Наманган шаҳрининг Жалолиддин Мангуберди ва Чуст шаҳрининг Суфизода кўчалари бўйлаб сигнал сифати ошди, бу Beeline абонентларига тезкор мобиль Интернетнинг барча имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!