Beeline Сирдарёда 3G тармоғини кенгайтирмоқда

Beeline Сирдарёда 3G тармоғини кенгайтирмоқда

Beeline алоқа оператори Сирдарё вилоятида тармоқ ҳажми ва доира қоплами кенгайгани ҳақида хабар беради. Янги база станциялари Ширин шаҳрининг Фарҳод кўчасида ва Хаваст туманининг Хамза кўчасида ишга туширилди.

Бу эса ушбу худудда 3G тармоғи имкониятларини янада кенгайтирмоқда. Қўшимча станцияларнинг ишга тушиши мобиль интернетнинг барча имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради, деб хабар бермоқда Beeline.