Beeline тўрт номинация бўйича ADBRAND ва ADFEST cовринларини қўлга киритди

Beeline тўрт номинация бўйича ADBRAND ва ADFEST cовринларини қўлга киритди

Йирик алоқа оператори Beeline ADBRAND 2016 республика кўрик-танловининг “Энг яхши халқаро бренд” номинациясида ғолибликни қўлга киритди. Маркетинг ва реклама ҳафталигининг тантанали ёпилиш маросими доирасида компания вакилларига ADWEEK 2016 лауреати дипломи ва мукофотли ҳайкалча тақдим этилди.

“Beeline учун нафақат экспертлар комиссияси, балки деярли ўн мингга яқин фаол интернет-фойдаланувчилар овоз беришгани биз учун жуда ҳам қадрли, – белгилади Unitel МЧЖ бош директори Дмитрий Шуков. – Pepsi ва KIA каби глобал брендлар билан бир қаторда рақобатлашиш – биз учун катта шараф, ва бизга бўлган ишонч учун мижозларимизга чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз. Бу йили биз Beeline‘нинг Ўзбекистондаги фаолиятининг 10-йиллигини нишонлаймиз, ва бу юбилей санасини нафақат йирик алоқа оператори сифатида, балки республика бозоридаги энг яхши бренд сифатида ҳам кутиб олишимизни жуда ҳам аҳамиятли деб ҳисоблайман”.

“Энг яхши халқаро бренд” номинациясидан ташқари, Beeline ADFEST 2016 лойиҳасида “Энг яхши мобиль илова”, “Энг яхши аудио клип” ва “Энг яхши веб-сайт дизайни” номинацияларида ҳам совринлар билан тақдирланди.

Unitel‘нинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков: “Бизнинг компания ва умуман VimpelCom Ltd компаниялар гуруҳи digital-трансформация даврини бошдан кечирмоқда, шу боис бу албатта янгиланган сайт ва инновацион мобиль илова каби компаниянинг рақамли дастурларига бўлган юқори баҳодир. Beeline мобиль иловасига унга яқин бўлган рақибига нисбатан бир неча маротаба кўп инсонлар овоз беришгани эса, биз тўғри йўлда эканимизни яна бир бор тасдиқлайди”.

Эслатиб ўтамиз, ADWEEK 2016 маркетинг ва реклама ҳафталиги Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, SIYMO реклама агентлиги ва ICTNews Conferences томонидан ташкиллаштирилган.

Тафсилотлар www.adweek.uz сайтида.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.