Блогнинг бошқа сайт турларидан фарқи ёҳуд блогга қўйиладиган 11 та шарт

Блогнинг бошқа сайт турларидан фарқи ёҳуд блогга қўйиладиган 11 та шарт

Олдинга мақолада сайт қандай турларда бўлишини ёзиб ўтдим. Шундай турлардан бири бу — Блог ҳисобланади. Блог бошқа сайт турларига қараганда бошқачароқ юритилади. Унинг ўз механизми, ўз менюлари бўлади, лекин сайт таркибига киради. Кўпчилик савол беради: Сайт билан блогнинг нима фарқи бор? Мани фикримча бу савол сал нотўғрироқ, чунки сайт умумий тушунча блог унинг бир қисми холос.
Блог бошқа сайт турларидан қуйидаги жиҳатлари билан ажралиб туради.

1. Блогнинг биринчи (асосий) саҳифаси ўзгарувчан бўлади. Янги киритилган мақолалар саҳифа бошида чиқади, қолганлари пастга қараб кетаверади. Блогнинг бош саҳифаси янгиликлар саҳифаси кўринишида бўлади.

2. Блогда бир неча бўлим(рубрика)лар бўлади, улар блогер томонидан исталганча ҳосил қилиниши мумкин, ҳаттоки ўзгартирилиши ҳам мумкин. Мақолалар битта бўлимга ёки бир неча бўлимларга тегишли бўлади. Бўлимлар ўз навбатида қисмларга ҳам бўлиниши ёки бўлим ичида бўлим кўринишида ҳам бўлиши мумкин. Бўлимлар блогнинг асосий ташкил этувчиларидир.

3. Одатда блоглар битта одам томонидан юритилади, бу одам ҳам ёзувчи, ҳам модератор. ҳам администратор, ҳам дизайнер бўлади. Ҳамма нарсага ўзи жавобгардир.

4. Блогларнинг админ панели жуда содда кўринишга эга бўлади, у ерда ортиқча нарсалар бўлмайди, расм, видео қўйиш бир икки тугма орқали амалга оширилади. Бу, мақолани тез киритиш мақсадида қилинади.

5. Блоглар юритишда асосий нарса комментария ҳисобланади. Ҳар бир мақола учун коментария қолдириш имкони бўлиши керак. Бошқа турдаги сайтларда коментария қўйиш ёки қўймаслик сайт эгасига боғлиқ бўлади, блогларда ундай эмас албатта комментария учун форма бўлиши керак.

6. Блогда бир неча статистик саҳифалар бўлади, улар қуйидагилар: блогер ҳақида, блогер билан боғланиш, блог ҳақида,…

7. Блогда албатта янги мақолаларга обуна бўлиш функцияси бўлиши керак ёки РСС канал, шу орқали ўқувчилар янги мақолалардан ҳабардор бўлишади. Чунки мақолалар тез янгилангани(қўшилгани) учун бундай хизмат бўлиши шарт.

8. Блог дизайни зўр бўлиши шарт эмас. Бу оддий кундаликдир. Блогер бу нарсаларга унчалик эътибор бериб, вақтини кетказиш шарт эмас.

9. Блогга рекламалар қўйиш унчалик яхши фикр эмас, ахир бу кундаликку. Рекламалар тижорат мақсадида қўйилади, шунчалик блогингиз кучайиб кетган бўлса, уни кучайтириб блог мақомидан чиқаринг ва қўшимча хизматлар киритинг (онлайн маслаҳатлар, қўлланмалар,…).

10. Блог ривожланиши учун, икки томонлама ишлаш керак, блогер ва фойдаланувчилар. Фойдаланувчиларнинг фикрини ҳам ҳисобга олинг.

11. Блогда кўчиришлар бўлиши яхши эмас. Барчаси (мақолалар, расмлар, видеолар) блогер томонидан қилиниши зарур.

Ҳозирда ҳақиқий блогларни топиш қийин. Барчасида қўшимча хизматлар, ракламалар қўшилиб кетган, бундай кўринишдаги веб саҳифалар тоза блог бўла олмайди.

Манба: ITportal.uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.