Chuwi бренди 5 млн пикселли дисплейга эга LapBook’ни тақдим қилди

Chuwi бренди 5 млн пикселли дисплейга эга LapBook’ни тақдим қилди

Фаолиятини 2004 йилнинг сентябрь ойида диагонали 1,1 дюйм дисплейли mp3 плеер тайёрлаш билан бошлаган Chuwi компанияси айни пайтда Хитойнинг етакчи планшет ва ноутбук ишлаб чиқарувчиларидан биридир.

Chuwi шу вақтгача 15,6 ва 14,1 дюйм экранда ишлаб чиқарилаётган LapBook ноутбуклар туркумини яна бир янги модел билан бойитди. Бу галги янги гаджетнинг экрани 12,3 дюймни ташкил қилади.

LapBook 12.3 моделида 2016 йилда тақдим қилинган, ўрта нархли девайсларга мўлжалланган 4 ядроли Intel Celeron N3450 (Apollo Lake) процессори ўрнатилган. Маълумотларни қайта ишлашнинг техник жараёни 14 нанометр бўлган ядроларининг ҳар бири 1,1 дан 2,2 ГГц бўлган частотата тезлигида ишлайди. Шунингдек, ноутбукда Intel HD Graphics 500 видео-картаси ўрнатилган.

Ноутбукдаги оператив хотира сиғими 6 ГБ, доимий хотира эса 64 гигабайт. Ишлаб чиқарувчи ҳеч бир иккиланишсиз янги ноутбукка пиксел сиғими 2736 х 1824 белгига тенг дисплей ўрнатди. Бу — Microsoft Surface Pro’нинг экрани билан бир хил ва MacBook ноутбуклариникидан юқори дегани. Юқори сиғимли Retina-экран кичик деталларни ҳам аниқ-равшан кўриш имконини беради. Деярли 5 млн пикселли Chuwi Lapbook 12.3 тасвирдаги ҳар бир нуқтанинг рангини фарқлашингизга ёрдам беради.

LapBook 12.3 Wi-Fi тармоғининг 2,4-5 ГГц диапазонларида ишлайди. Юпқа ва ихчам дизайндаги ноутбукнинг ўлчамлари : 300х223х16,7 мм, вазни эса 1,45 кг. LapBook 12.3’нинг апрел ойи охирларида 300 АҚШ долларидан сотувга чиқиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда энг арзон Microsoft Surface Pro 800 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!