Cisco ҳақида ва унинг тарихи

Cisco ҳақида ва унинг тарихи

Ахборот технологиялари сохасида ишловчи, ўзини хурмат қилувчи хар бир мутахассис, албатта у тармоқ қурилмалари сохасида ишласа, уларнинг турлари, ишлаб чиқарувчилари ва қўлланилиш соҳаси хақида батафсил бўлмасада, етарлича маълумотга эга бўлиши керак бўлади. Тармоқ қурилмалари ишлаб чиқарувчи бир қанча фирмалар мавжуд: Cisco Systems, Juniper, 3com, HP, D-link  ва бошқалар. Улар ичида яққол етакчиси албатта Cisco Systems хисобланади. Тарихсиз келажак бўлмагани каби, ушбу компаниянинг хам ўзига яраша келиб чиқиш тарихи бор.

Cisco Systems, 1984 йили, АҚШ’нинг Стенфорд университетида компьютер техникаларига қараб юрувчи ва уларга техник хизмат кўрсатувчи эр-хотин Леонард Босак ва Сандра Лернер томонидан ташкил қилинган. Компания ташкил этилган даврда тармоқ қурилмаларини ишлаб чиқарувчи бошқа ташкилотлар хам бўлган, аммо Леонард Босак ва Сандра Лернерлар яратган маршрутизаторлар турли хил протоколларда ишловчи тармоқларни бирлаштириш имконини берар эди. Шу сабали уларнинг қурилмалари тез фурсат ичида кўплаб ташкилотлар томонидан сотиб олина бошлади.

Компанияга ном танлаш жараёни San Francisco (Калифорния) шахри номи билан бевосита боғлиқ бўлиб, шахарнинг охирги 2 бўғини олинган. Ўша пайтда CISCO номли фирма мавжуд бўлганлиги сабабли, улар компания номини кичкина cisco Systems деб номлашга қарор қилишади. Шу билан бирга яна битта фараз борки, нотариус ходимининг ноўрин харакати туфайли компания номидан олдинги харфлар йиртилиб тушиб қолади ва cisco сўзининг ўзи қолади. Буни қандайдир белги деб хисоблаган асосчилар, компанияни cisco Systems деб номлайдилар.

Дастлаб компания, тармоқ маршрутизаторлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, кейинчалик IP – телефония, видео конференция, корпоратив телефония, тармоқ коммутаторлари ва бошқаларни ишлаб чиқара бошлайди. 1996 йилда, StrataCom Inc фирмасини сотиб олиш билан у ATM қурилмалар бозорига кириб боради. 2003 йилда эса кичик бизнес ва уй фойдаланувчилари учун тармоқ қурилмалари ишлаб чиқарувчи Linksys фирмасини сотиб олади. 2009 йилда видеконференция сохасида етакчи хисобланадиган Tandberg фирмасини 3.4 миллиард долларга сотиб олади. Бу эса Cisco Systems’ни ушбу соҳада жаҳонда етакчиликни қўлга олишига ёрдам беради. 2012 йилнинг декабрь ойига келиб, маълумотларни қайта ишлаш йўналиши бўйича дастурий таъминотлар ишлаб чиқарувчи Cloupia фирмасини ўз ичига қўшиб олиш жараёни якунланади.

Ҳозирги кунда компания рахбари Jon Chembers ҳисобланади. Cisco Systems айни дамда қуйидаги қурилмаларни ишлаб чиқаришга ихтисослашгандир:

1.Маршрутизаторлар

2. Коммутаторлар

3. IP – телефония учун маҳсулотлар, қурилмалар

4. Тармоқ хавфсизлигига жавоб берувчи қурилмалар

5. DSL қурилмалар

6. Wi-Fi қурилмалари

7. ATM қурилмалари

8. Универсал шлюзлар

9. Маълумот сақлаш тармоқлари коммутаторлари

10. Тармоқни бошқариш учун мўлжалланган дастурий таъминотлар ва бошқалар;

Манба: ITportal.uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!