CLICK картадан картага маблағ ўтказишни йўлга қўйди

CLICK картадан картага маблағ ўтказишни йўлга қўйди

CLICK мобиль тўловлар тизимида Ўзбекистон банклари томонидан муомалага чиқарилган бир пластик онлайн карта ҳисобидан иккинчисига пул маблағларини ўтказиш имконияти пайдо бўлди, дея хабар қилинмоқда компания расмий сайтида. Бу ҳақда Sputniknews-uz.com хабар бермоқда.
Айни вақтда “Алоқабанк” ва “Агробанк” мижозлари бундай имкониятдан фойдалана олишлари мумкин.

Компания бундан буёғига ҳамкор-банклар рўйхатини кенгайтириш ниятида.

Ўтказмалар *880*карта_рақами*сумма# ёки *880*3*телефон_рақами*сумма# USSD-сўровлари орқали амалга оширилади.

 Яқин вақт ичида ушбу имконият иловаларда ҳам ишга туширилади.

Пластик картадан пул ўтказмаси амалга оширилган пайтда жўнатган фойдаланувчидан 2% миқдорида хизмат ҳақи ушлаб қолинади. Ўтказмаларни ошириш мумкин бўлган пластик карталар чиқарган банклар сони доимий равишда кенгайтирилиб, яқин вақт ичида Ўзбекистон Республикасидаги барча банк-эмитентларни қамраб олиши кутилмоқда.