Coolpad Max: FullHD экран, 8 ядроли чипга эга смартфон намойиш қилинди

Coolpad Max: FullHD экран, 8 ядроли чипга эга смартфон намойиш қилинди

Coolpad компанияси Coolpad Max смартфонини намойиш қилди. Мобиль алоқа воситаси Snapdragon 617 аппарат платформаси ҳамда Android 5.1 Lollipop’нинг мослаштирилган Cool UI 8.0 талқинида фаолият кўрсатади. Алоқа воситаси бармоқ излари сканери ҳимоя тизими билан “қуроллантирилган”.

Coolpad-Max-658x370-734fa0ae4c43f995

Гаджетнинг 1920 × 1080 белги (Full HD формат) сиғимига эга 5,5 дюймли экрани IPS туридаги 2.5D-сенсор шаклидаги қайрилма дисплейи билан таъминланган. Шунингдек, Corning Gorilla Glass 4 мустаҳкам ҳимоя шишаси дисплейни тирналиш ва шикастланишдан асрайди.

Coolpad Max’нинг 1,5 ГГц частотада ишлайдиган Snapdragon 617 процессори 8 та ARM Cortex A53 ҳисобчи ядроларида самарали фаолият кўрсатади. Шунингдек, смартфонда Adreno 405 график-тасвир процессори ҳам мавжуд.

Гаджет алоқанинг  LTE Cat 7 технологиясида ишлашга мўлжалланган бўлиб, унинг ёрдамида сониясига 300 Мбит.гача маълумот алмашиш имконини беради. Телефон аппарати сиғими 4 Гбайт бўлган тезкор хотирага эга.

Coolpad-Max

Смартфоннинг 13-мегапикселли бош камераси Samsung’нинг ISOCELL CMOS сенсори билан таъминланган. Унинг ёрдамида йирик планда сифатли суратлар олиш мумкин. Шу билан бирга, гаджет камераси фазали автофокус, f/2,0 максимал диафрагмага, қўш-тонли фоточақноққа эга. Селфи камера эса 5-мегапикселли суратлар олади.

Coolpad Max’нинг қўшимча хотираси 64 Гбайт бўлиб, microSD бўлмачаси ёрдамида хотирани кенгайтириш мумкин.

Сиғими 2800 мА·соат бўлган аккумулятор тизими Qualcomm Quick Charge 3.0 тезкор қувватлаш технологияси билан таъминланган. Қурилмани 5 дақиқа қувватлаб ярим соат суҳбат қуриш мумкин.

2 та Nano SIM-картани қўллаб-қувватлайдиган смартфон орқали Wi-Fi, GPS, Bluetooth, FM, 3G, 4G тизимларида алоқа ўрнатиш мумкин. Шунингдек, унда масофа, ташқи ёруғликни аниқлаш, акселерометр ва гироскоп датчик-сенсорлари ўрнатилган.

coolpad-ivvi-k1-chiem-ngoi-dien-thoai-mong-nhat-the-gioi

Мобиль алоқа воситасининг ўлчамлари: 152 × 75,5 × 7,6 мм, оғирлиги — 170 грамм. Телефон корпуси металл хомашёсидан тайёрланган.

21 май куни гаджет илк маротаба Ҳиндистон смартфон бозорига 370 АҚШ долларидан сотувга чиқарилди. Шу кунларда Coolpad Max’ни Amazon онлайн дўконидан ҳам харид қилиш имкони яратилади.

Coolpad Max’да олинган сурат:

coolpad_max_camsample_day2_ndtv-thumb-790x585-285130

Coolpad Group Limited Хитойнинг смарфтон ишлаб чиқарувчи 3-энг йирик компанияси бўлиб, унга 1993 йилда асос солинган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.