Дастурлаш муҳити (IDE) тушунчаси ҳақида биласизми?

Дастурлаш муҳити (IDE) тушунчаси ҳақида биласизми?

IDE – бу сиз англаётган «ғоя» дегани эмас ))

IDE(Integrated development environment) – дастурлаш тиллари учун муҳит ҳисобланади, кўпчилик бу тушунчани айнан шундайлигича билади, лекин бу таърифнинг маъноси нималигини унчалик тушунмайди. Бу мақола айнан шу IDE абревиатурасини тушунтиришга бағишланади.

Дастурлаш муҳити деганда, сиз ёзаётган кодларни айнан қаерга ёзиш кераклиги тушунилади. Мисол учун, оддий «Блокнот» ҳам IDE вазифасини бажариши мумкин. IDE сифатида, дастурлар ёки дастурлар йиғиндиси ишлатилади. Замонавий ва машҳур дастурлаш муҳитларига қуйидагиларни мисол қилиш мумкин (мақолада Windows тизими назарда тутилган):

PHPStorm — асосан PHP дастурчилар учун;

VisualStudio — .Net  дастурчилар учун;

NetBeans — асосан Java, PHP дастурчилар учун;

PHPDesigner — асосан web (PHP) дастурчилар учун;

Агар ҳали ҳам тушунарсиз бўлса, бошқа мавзуда мисол келтираман. Сиз компьютер тузатувчи устасиз, сиз ўз ишингизни қилишингиз учун яхши шароит керак: электр токи билан таъминлаган хона, керакли қуриламаларга(тестер, паялник, отвёрка..) эга бўлишингиз, ҳар ҳил турдаги уланувчи ва уловчи симлар бўлиши, компьютернинг асосий эҳтиёт қисмларининг нусхаси ва бошқалар. Умуман олиб қараганда, бундай шароит бўлмаса ҳам уста бўлаверасиз, лекин бирор компьютерни тузатиш учун анча вақт керак бўлиб қолади (керакли жиҳозларни кимдандур сўраш керак бўлади, ток ўчиб қолса, уни келишини кутиш). IDE ҳам шундай, қанчалик яхши ва қулай муҳит бўлса, ишингиз ҳам шунча тез ва сифатли битади.

Мукаммал дастурлаш муҳитларида, дастурчилар учун ҳамма шароитлар яратилган бўлади, яъни бирор лойиҳани тузиш учун қўшимча дастурлар керак бўлмаслиги лозим, мисол учун қуйидаги имкониятлар бўлади:

— матн муҳаррири;

— компилятор/интерпретатор;

— лойиҳанинг барча қисмларини автомат йиғувчи (Сборщик);

— хатоларни аниқ кўрсатувчи функцияси;

— код синтаксисларини ёзишда ёрдам берадиган кутубхона;

— кодни ишлатиб кўриш учун шароит (емуляторлар, браузерлар);

— терминал (консоль учун);

— версиялар билан ишловчи модуль (github);

— каталог иерархияси;

Бундай дастурлаш муҳитлари, дастурчиларни бироз дангаса қилиб қўяди деган гап рост, лекин тез бирор лойиҳани тузмоқчи бўлсангиз, буларсиз анча вақт кетиб қолади.

Дастурлаш муҳитлари ҳам, бошқа дастурларга ўхшаб пуллик ёки бепул бўлиши мумкин, пуллик муҳитлар:

 

— PHPStorm;

— VisualStudio;

— RAD Studio;

— KomodoIDE;

— PHPDesigner;

Бепул дастурлаш муҳитлари:

 

— KomodoEdit

— VS Express;

— NetBeans;

— Aptana Studio;

— Eclipse;

Дастурлаш тилига қараб, керакли IDE танланади, ўзимни оладиган бўлсам, wеb учун Sublime матн муҳаририрни ишлатаман (нимагадир ўрганиш бўлиб қолган), .Net дастурлаш учун VisualStudio.

Охирида, бошқа соҳаларда ҳам ишлатилган саволни бермоқчиман, дастлаб дастурлаш тили тузилганми ёки дастурлаш муҳитими? ёки, дастлаб дастурлаш тили тузилганми ёки компилятор? )

Манба: ITportal.Uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.