Давлат тест маркази: Жорий йилда тест вақтида мобил алоқа компанияларининг хизматлари тўхтатилмайди

Давлат тест маркази: Жорий йилда тест вақтида мобил алоқа компанияларининг хизматлари тўхтатилмайди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Мажит Каримов «Газета.uz» га интервью берди. У интервьюда жорий йилда тест имтиҳонлари ўтказиш жараёнига татбиқ этилаётган янгиликлар ҳақида сўзлаб берди, деб ёзади Daryo.uz.

Мажит Каримовнинг маълум қилишича, жорий йилда Ўзбекистонда тест синовлари ўтказилаётган вақтда мобил алоқа хизматлари тўхтатилмайди. Бунга эҳтиёж йўқ, деган Давлат тест маркази директори.

Ўтган йилларда тест синовлари ўтказиладиган куни яъни 1 августда барча мобил алоқа компаниялари SMS ва интернет хизматларини вақтинча ўчириб қўяр эди.

Мажит Каримов тестда абитуриентларга бериладиган саволларнинг камайтирилганига ҳам изоҳ беди.

«Жорий йилда 36 та эмас, 30 та савол берилади. Саволларга жавоб бериш вақти эса тест формаларини тўлдиришни ҳам ҳисобга олган ҳолда ўзгаришсиз яъни 3 соатлигичга қолдирилди. Экспертларимизнинг аниқлашича, тест синови саволлар сони 25 тадан 40 тагача бўлганида сифатли ҳисобланишини аниқлади. 36 та савол ўртача кўрсаткичдан сал кўпроқ. Халқаро экспертлар билан маслаҳатлашиб, саволлар сонини 30 та қилиб белгиладик», — дейди Давлат тест маркази директори.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.