Dimensity 1200 чипи ва 12ГБ тезкор хотирага эга Redmi K40 Gaming Edition смартфони тақдим қилинди

Dimensity 1200 чипи ва 12ГБ тезкор хотирага эга Redmi K40 Gaming Edition смартфони тақдим қилинди

Redmi ўзининг K40 Gaming Edition қурилмаси билан ўйинбоп смартфонлар оламига кириб келди.

K40 Gaming Edition смартфонида кучли гейминг смартфонида бўлиши керак бўлган барча жиҳатлар: 120Hz частотали экран, 480Hz сенсор сезгирлик даражаси, бошқарувни ошириш учун механик триггерлар ва 67 Вт токда 42 дақиқа ичида тўлиқ қувватланувчи 5,000 мАс аккумулятор бор.

ЎҚИНГ: Xiaomi беш дақиқада 300,000 дона Redmi K40 сотди

Redmi K40 Gaming Edition смартфонига 6 нанометрлик жараён асосига қурилган Dimensity 1200 чипи ўрнатилган бўлиб, қурилма оператив хотираси 6ГБ, 8ГБ ёки 12ГБни ташкил этади. Хотира конфигурациялари эса 6ГБ/128ГБ, 8ГБ/128ГБ, 8ГБ/256ГБ, 12ГБ/128ГБ ва 12ГБ/256ГБни ташкил этади.

Смартфон графин, графит ва буғ бўлмаси комбинацияси ёрдамида совитилади. Махсус паррак ёки паррак аксессуари мавжуд эмас.

Экран сифатида 6.67 дюйм диагоналга эга 2,400х1080p AMOLED экран танланган. Дисплей 10-битли (1.067 млрд) рангларни акс эттира олади, HDR10+ ни қўллаб-қувватлайди, DCI-P3 майдонидаги рангларни қамраб олган ва 120Hz кадр янгиланиши частотасига эга.

Учта камерали модулнинг юқори ва пастки томонида акцентли ёриткич ва LED чироғи жойлашган. Асосий камера 64МП резолюцияли, 1/2.0 дюйм катталикдаги Quad Bayer камераси бўлиб, унга 8МПлик ультракенг ва 2МПлик макро камералар шерик қилинган.

Смартфоннинг пастки ва тепа томонида JBL томонидан созланган стерео динамиклар жойлашган. Бундан ташқари, қурилма Hi-Res Audio ва Dolby Atmos'ни ҳам қўллаб-қувватлайди.

Redmi K40 Gaming Edition 30 апрель санасидан бошлаб, базавий 6ГБ/128ГБ талқин учун 310 доллар нархда сотувга чиқади. Энг юқори конфигурацияли 12ГБ/256ГБ талқин эса 420 доллар туради.

Шунингдек, сариқ орқа панель ва сариқ аксессуарларга эга махсус, экслюзив Брус Ли талқинидаги Redmi K40 Gaming Edition ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: vivo V21 серия смартфонлари тақдим қилинди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.