Диққат! .UZ доменларининг нархи қарийб икки баравар оширилади

Диққат! .UZ доменларининг нархи қарийб икки баравар оширилади

“UZ домен ҳудудининг маъмури Uzinfocom” .UZ домен ҳудудида рўйхатдан ўтиш нархи ўзгаргани ҳақида маълум қилди. Унга кўра, жорий йилнинг 1 майидан бошлаб бир доменнинг амал қилиш муддатини узайтириш нархи тахминан бир йилга 45 000 сўмни ташкил этади. Qalampir.uz шу ҳақда ёзмоқда.

Қайд этилишича, доменлар 2017 йил 31 мартгача бир домен учун йилига эски нарх бўйича 1 йилдан 10 йилгача узайтирилиши мумкин.

1 майдан эса янги нархлар кучга киради ва ушбу шартномалар асосида келган тўловлар қайтариб юборилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.