ЕИ компанияларни шифрланган ахборотни ҳукуматга “очиқ ҳолда” тақдим қилишга чақирмоқда

ЕИ компанияларни шифрланган ахборотни ҳукуматга “очиқ ҳолда” тақдим қилишга чақирмоқда

Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳукуматлари ахборот технологиялари компанияларини маълумотларни шифрлашни енгиллаштиришга чақирмоқда. Шунингдек, баъзи давлатларда компанияларнинг турли дастур ва электрон маҳсулотлар яратишда фойдаланилган, шифрланган маълумотларни “очиқ ҳолда” ҳукуматга тақдим этиш мажбурий қилиниши мумкин.

Расшифровка қилинган маълумотларни тақдим этишдан бўйин тортган компания раҳбарларига беш йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Йирик компанияларнинг билдиришича, шифрлаш енгиллаштирилгудек бўлса, киберҳужумлар ортиб, шахсий маълумотлар йўқолиши ҳолатларининг кўпайишига сабаб бўлиши мумкин.

Бу масала қизғин баҳс-мунозаларга сабаб бўлган АҚШ Федерал қидирув бюроси ҳамда Apple компанияси ўртасидаги зиддиятлардан сўнг келиб чиққан. Apple ўзининг мижози бўлган жиноятчига тегишли бўлган iPhone блокировкасини бузишни талаб этган Федерал қидирув бюросига мижозининг шахсий ҳаёти дахлсизлигини айтиб, рад жавобини берган.

Йирик компанияларнинг (Apple, Google и Facebook) билдиришича, шифрлаш енгиллаштирилгудек бўлса, киберҳужумлар ортиб, шахсий маълумотлар йўқолиши ҳолатларининг кўпайишига сабаб бўлиши мумкин. Шу билан бирга, ўғирланган маълумотлардан дўстона муносабатда бўлмаган хорижий давлатлар махсус хизматлари фойдаланиши ҳам мумкин.

Сўнгги пайтларда амалга оширилган террористик ҳаракатлардан сўнг аксарият европаликлар ҳуқуқ-тартибот органларига шахсга оид маълумотларни олиш юзасидан кенгроқ ваколатлар бериш тарафдоридир. Бундай фикрга қаршилар эса шахсий маълумотлар ҳимоясини фикр эркинлиги билан тенглаштирмоқдалар.

Буюк Британияда “Тергов ваколатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш якунига етмоқда. Француз сиёсатчилари ҳам “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги қонунни такомиллаштириш борасидаги таклифларни муҳокама қилишмоқда. Нидерландия эса шифрлашда бэкдорларни ўрнатишга қарши чиқмоқда.

Манбаа: www. infosec.uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!