ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Депутат iPad’ни намойишкорона тепкилади ва бошқаларни ҳам шундай қилишга ундади!

  •   DiMaX
  •  270
  •  16.04.2018 15:40

ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Депутат iPad’ни намойишкорона тепкилади ва бошқаларни ҳам шундай қилишга ундади!

Яқиндагина АҚШ ҳукумати Россиянинг кўплаб компаниялари, депутатлари ва айрим жисмоний шахсларига нисбатан янги санкциялар киритган эди. Бунга нисбатан Россия томони ҳам жавоб чораларини ишлаб чиқмоқда. Масалан, бош министр Дмитрий Медведев мамлакат ҳудудида АҚШнинг ҳар қандай маҳсулоти савдосини таъқиқлашни таклиф этди.

ЎҚИНГ: АҚШ нинг "қора рўйхати"да «Касперский Лабораторияси» асосчиси ҳам бор

15 апрель куни эса Ярославль шаҳар кенгаши депутати – «Единая Россия» партияси вакили Дмитрий Петровский буни амалда кўрсатиб берган. Яъни, у iPad’ни полга ташлаб, устидан оёғи билан тепкилаган. Бу жараённи видеога тушириб, «Сен-чи, ўз Айфонингни тепкиладингми? Ёки Айпадингни?» ёзуви билан Facebook ижтимоий тармоғидаги ўз аккаунтига жойлаган.

Дмитрий Петровский кейинчалик бу ишини изоҳлар экан, ўз ҳаракатини Дмитрий Медведевнинг чақириғига амалий исбот сифатида баҳолаган. У бошқа депутатлар ва Россиянинг нуфузли кишилари ҳам АҚШ маҳсулотларига нисбатан шундай муносабатларини кўрсатишлари кераклигини таъкидлаган.

Россиялик бошқа депутатлар, шу жумладан «Единая Россия» вакиллари ҳам шундай қилиш-қилмасликлари ҳозирча номаълум. Аммо шуниси аниқки, бош вазир Дмитрий Медведев айнан Apple маҳсулотлари ишқибози сифатида яхши танилган.

ЎҚИНГ: Бу гал Дмитрий Медведевнинг янги смартфони фош бўлди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.