Электрон архив нима ва нима учун керак?

Электрон архив нима ва нима учун керак?

Архив нима дегани? Умуман олганда архив нима эканлигини ҳамма билади. Архивда хар ҳил турдаги керакли хужжатлар ва бошқа нарсалар сақланади. Бу мақолада қоғоз шаклидаги архив эмас, балки электрон архив ҳақида маълумот бериб ўтмоқчиман.

Электрон архив бу — сизнинг компьютерингиздаги архивдир. Архив ҳақида гапиршадан олдин қуйидаги терминларни билиб олиш муҳим саналади.

Архив – маълумотларни сиқилган ҳолдаги кўриниши.

Архиватор – бу дастур бўлиб, бир неча файлларни битта кичик ҳажмдаги архив файлга йиғиш учун ишлатилади. Йиғишдан мақсад, файлларни кичик ҳажмда сақлаш ва осон кўчиришдир.

Архиватор, нафақат янги архив файл яратиш учун, балки архив файлларини очиш учун ҳам ишлатилади. Ҳаттоки бошқа архиваторда архив файл яратилган бўлса ҳам(агар кенгайтмаси бир ҳил бўлса).

Келинг, энди электрон архивнинг авзалликларини бирма бир кўриб чиқамиз.

Дастлаб, архив нима учун керак? деган саволга жавоб оламиз. Архивда сиз оддий матнли маълумотлардан тортиб, видео маълумотларни ҳам сақлашингиз мумкин бўлади. Тўғри барча маълумотлар винчестерда сақланади ва архив файллар ҳам шу ерда сақланади, лекин архив файллар камроқ жой эгаллайди. Агар сизда қандайдир катта ҳажмдаги маълумотлар мавжуд бўлса ва сиз уларни шу кунларда ишлатмаслигингиз маълум бўлса, уларни архивлаб, олиб қўйишингиз мумкин бўлади. Оддий файлларни эса ўчириб ташлаб, винчестерингизни катта ҳажмдан ҳалос қилишингиз мумкин. Керак пайтда архив файлни очиб, керакли файлларни шу ердан олиб, ишлатишингиз мумкин.
Яна бир томони, архив файлларни бузилиш эҳтимоли жуда кам, ҳаттоки бузилса ҳам, уни қайта тиклаш мумкин бўлади. Агар архив файллар ўчиб кетса, файлларни тикловчи дастурлар архив файлларни осонроқ қайта тиклаб беради.
Архив файлларга вирус тушуши жуда қийин ҳисобланади. Бу дегани, сизнинг архив файлингиз, оддий файлларга нисбатан вирусларга чидамлидир.
Интернет орқали бир неча файлларни жўнатиш учун қулай ҳисобланади. Интернет орқали бирданига бутун папкадаги файлларни ҳаммасини жўнатиш имкони йўқ. Папкадаги барча файлларни бирма-бир жўнатишингиз керак бўлади. Агар сиз бутун папкани архивласангиз, папкадаги барча файлларни бирданига жўнатиш имконига эга бўласиз.
Архивнинг кейинги қулайлиги, бу маълумотларни махфий ҳолда сақлаш имкони мавжудлигидир. Архиватор ёрдамида яратган архив файлингизга сиз пароль ўрнатишингиз мумкин бўлади. Бу пароль битта архив файлга битта ўрнатилади. Агар архив файл ичида, бир неча файллар мавжуд бўлса, ўрнатган паролингиз фақат архивни очиш учун ишлатилади, архив ичидаги файллар очиқ ҳолда сақланади. Агар сиз архив файлингизга ҳарф ва сонлардан иборат узун пароль қўйсангиз, уни бузиш имкони қийинлашади. Унча мунча хакерлар ҳам бундай паролларни топа олишмайди. Ҳуллас, архив файллар ишончли ҳисобланади.
Агар сиз мен умуман архив файллар билан ишламаганман десангиз адашасиз, кўп ўйинлар, катта ҳажмдаги дастурлар, ва ҳаказолар ўрнатишда, дастлаб архив файллар очиб олинади ва керакли созлашларни амалга ошириш учун ойна пайдо бўлади. Яхшилаб аҳамият бериб кўринг…

Ҳуллас бу мақола учун керакли маълумотларни бериб ўтдим, кейинги архивга тегишли мақолларда, архиваторлар, уларнинг турлари, архив файллар яратиш каби қизиқарли маълумотлар ёзишга ҳаракат қиламан.

Манба: ITportal.uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!