«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказига директор тайинланди

  •   DiMaX
  •  248
  •  30.10.2017 18:12

«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказига директор тайинланди

Рахматуллаев Зафар Махамаджанович «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Марказнинг расмий сайти хабар бермоқда.

Хабарга кўра, янги директорни тайинлаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Умаров Олимжон Мухамаджанович, «Электрон ҳукумат» маркази директори ўринбосарлари Каюмов Шухрат Шукурович, Арипжанов Файзулла Абдуллаевич ҳамда марказ ходимлари иштирок этишди.

Рахматуллаев Зафар Махамаджанович шу кунга қадар Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази директори лавозимида фаолият олиб борган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.