Электрон почта душмани — СПАМ ҳақида

Электрон почта душмани — СПАМ ҳақида

Бу сайт орқали вирус ҳақида маълумотларга эга бўлдингиз. Энди вирусларни бирма бир кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз. Бу мақолада спам ҳақида ёзмоқчиман. Баъзи бировлар спамни вирус таркибига қўшишмайди, тўғри ҳаммани ўз фикри бир. Агар мани фикрим қизиқ бўлса, компьютерга зарар келтирадиган барча нарса вирусдир, шу қаторда спам ҳам.

Спам бу — сизга керак бўлмаган, сиз кутмаётган хабардир. Тўлиқроқ айтадиган бўлсак, номаълум инсондан, номаълум ташкилотдан реклама кўринишига эга бўлган электрон хужжатдир. Кўпинча электрон хужжатга нисбатан спам ишлатилади. Локал тармоқ ичида ҳам спам хабарлар бўлиши мумкин. Спамнинг ёмон томони шундаки, у кераксиз хабарлар билан электрон почтангизни тўлатиб юборади, трафикни керак бўлмаган хабарларни очиш учун сарф қилишга олиб келади. Агар спам хабарларнинг сони жуда кўплаб, тезликда келса, почта серверини ишдан чиқишига, интернет каналининг юкламаси ошиб кетишига ҳам олиб келиши мумкин. Спам жўнатадиган инсонлар ёки ташкилотлар спамерлар дейилади.

Спам орқали, сайтга кирувчиларни ҳисоблайдиган ҳисоблагич кўрсаткичини ошириш ҳам мумкин. Шунинг учун сайт яратишда спамга қарши филтерлар қўйилади. Оддий мисол, комментария ёзишда CAPTCH (автомат тушунмайдиган сон ёки ҳарфларни ёзиш) тизимининг йўлга қўйилганлиги. Шу орқали хабар қолдираётган шахс инсон ёки робот орқали амалга оширилаётганини назорат қилиш мумкин.

Асосан спамлар скрипт орқали фойдаланувчиларга жўнатилади, бирор алгоритм тузилади ва оммага тақдим этилади. Шу билан бирга, спам хабарларни бирма бир қўлда жўнатадиган турлари ҳам чиқиб қолади.

Спам орқали қуйидаги хабарлар келиши мумкин:

— Пуллик қўнғироқлар. Бирор маҳсулот реклама қилинади ва номер кўрсатилиб, шу номерга қўнғироқ қилиш таклиф этилади. Қўнғироқ қилсангиз, автожавоббергич кўтаради ва сизга уланганингиз учун пул ёзилади.

— Пуллик пирамидаларнинг рекламаси. Сизнинг пулингиз кўпайиб кетиши айтилади, лекин дастлаб бирор сумма тикиш керак деб ҳам қўяди.

— Маълумотлар йиғиш. Бирор анкета жўнатилади ва сиз тўлдирган маълумотлар йиғилиб, статистика қилинади.

— Троянларни жўнатиш. Троян дастурчалар сизнинг компьютерингиз ҳақида маълумотлар тўплайди.

Булардан бошқа турлари ҳам бор, бирор турига йўлиққан бўлсангиз, комментарияда шу ҳақида ёзиб қолдиришингиз мумкин. Бу бошқалар учун фойдали бўлади (сиз тушган ҳолатга бошқалар тушмасин).

Спам хабар келган манзилларни билиб, улардан келадиган хабарларни блоклаб қўйиш мумкин, лекин спам жўнатиладиган манзиллар ҳар сафар ўзгариб келади ва сиз ҳаммасини блоклаб қўя олмайсиз. Спам ёки спам эмаслигини хатни очмасдан билиш мумкин, спам хабар манзили кўпинча тушунарсиз кўринишга эга бўлади ва хабар мавзуси ҳам сизга нотанишдек туюлади. Бундай ҳолларда электрон хатларни очмай, дарров ўчириб юбориш керак бўлади.

Ҳаммаси тушунарли, лекин спаммерлар, сизнинг почта манзилингизни қаердан олишади? Ҳаммаси оддий, сиз ўз почта манзилингизни киритиб, бирор форум ёки бирор сайтларда рўйхатдан ўтасиз, ёки камида комментария ёзасиз. Бўлди манзил тайёр, махсус манзилларни йиғадиган дастурлар бор, шулар орқали спаммерлар манзилингизни топиб олишади ва спам жўнатадиган манзиллар рўйхатига киритиб қўйишади, қарабсизки ҳамма ерингиз спам.

Қисқача «wikipedia» дан олинган, спам тарихини ёзиб ўтсам. СПАМ бу маҳсулот белгиси бўлиб, 1936 йилда ташкил этилган. СПАМ савдо белгиси остида Hormel Foods Corporation фирмаси гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқган. Асосан бу маҳсулотлар ҳарбийлар учун тайёрланган, кейинчалик маҳсулот кўплигидан бошқаларга ҳам сотилган. Бу маҳсулотнинг рекламаси жуда кўп жойларда бўлган: барча дўконларда, ресторанларда, радиоларда, автобус ва трамвайларда. Кейинчалик, 1986 йил бир ҳил турдаги хабарлар кўпайиб кетади, яъни молиявий пирамида мавзусида ва бу бизнеснинг рекламаси кўплигини олдинги даврдаги СПАМ маҳсулотига ўхшатишади. Кейинчалик бу оммалашиб барча кераксиз электрон хабарларга нисбатан ишлатиладиган бўлди.

Манба: ITportal.uz

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!