Энди Wi-Fi’ни бузиш эртакка айланиши мумкин. WPA3 янги Wi-Fi ҳавфсизлигини янада оширувчи стардантини кутиб олинг!

Энди Wi-Fi’ни бузиш эртакка айланиши мумкин. WPA3 янги  Wi-Fi ҳавфсизлигини янада оширувчи стардантини кутиб олинг!

Wi-Fi федерацияси томонидан ҳозирги вақтда ҳавфсизлиги бўйича 1-ўринда бўлган WPA3 тақдим этилди. Яқин йиллар ичида Wi-Fi’ни бузиб киришларидан ҳимоя қилувчи WPA3’ларни ҳамма ерда фойдаланилишини кузатишимиз мумкин бўлади. WPA3’лар ҳақида илк бор Wi-Fi Alliance’ томонидан шу йилнинг Январь ойида эълон қилинган эди ва июнь ойидан бошлаб расмий равишда ишга туширилган. Ҳозирги кунда WPA3’ларни  қўллаб-қувватлайдиган янги дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш бошланган. Quolcamm ўзининг телефонлари учун чиплар яратишни бошлади. Cisco эса ҳозир мавжуд бўлган қурилмаларни «янгилаш» орқали WPA3’ларни қўллаб-қувватлайдиган қилиши мумкин, дея маълум қилди «Howtogeek» нашри.

Ҳозирда биз фойдаланиб келаётган аэропорт, меҳмонхона, кафе ва бошқа жойлардаги очиқ Wi-Fi тармоқлари хавфсизлиги жиҳатдан жуда ҳам заиф, сабаби улар очиқ ва барча ундан фойдаланиш имкониятига эга, шунингдек, улардаги трафиклар умуман шифрланмайди. Сиз тармоқдан фойдаланган вақтингиз жўнатилган барча маълумотлар бошқа биров тарафидан қўлга киритилиши мумкин. WPA3 бу каби муаммоларни “individualized data encryption” (маълумотни шифрланишини индивидуаллаштириш) орқали бартараф этади. Сиз очиқ Wi-Fi тармоғига уланган вақтингизда, ҳаттоки, сиз уланган вақтда  парол киритмаган бўлсангиз ҳам, сизнинг қурилмангиз ва  Wi-Fi қурилмаси орасидаги трафик шифрланади. Бу эса жамоат ва очиқ  Wi-Fi тармоқларини махфийлигини ошириш имконини беради.

Бундан ташқари, WPA3’лар ёрдамида  оддий пароллардан фойдаланган тақдирингизда ҳам бу стандарт сизни ташқи “ҳужум”лардан ҳимоя қилиши таъкидланмоқда.

ЎҚИНГ: Умумий ишлатиладиган Wi-Fi’дан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг!