Энг “очофат” Android иловалар рўйхати эълон қилинди

Энг “очофат” Android иловалар рўйхати эълон қилинди

Avast Software мутахассислари Android платформасига мўлжалланган иловаларни ўрганиб чиқиб, энг кўп заряд сарфлайдиган иловалар рўйхатини эълон қилишди, деб ёзмоқда Hi-Tech.Mail.Ru нашри. Энг қизиғи, кўплаб мутахассислар томонидан сезиларли даражада кўп қувват истеъмол қилиши айтилган Facebook ва Facebook Messenger иловалари негадир ушбу ресурс экспертлари тузган рўйхатдан ўрин олмаган.

Фон режимида энг кўп заряд истеъмол қиладиган иловалар:

Мазкур рейтингда Samsung телефонларига ўрнатилган иловалар рўйхатнинг юқорисидаги 4 та ўринни банд этишган: Wi-Fi орқали бошқа Samsung мобил қурилмаларидаги контентни кўришга хизмат қиладиган Samsung Link иловаси фон режимида энг кўп қувват сарфлайдиган илова деб топилган. Ундан кейинги ўринларда дастур янгиланшига ёрдам берадиган  Security Policy Updates, штрих-кодларни узатадиган Beaming Service ва ChatON мессенжери эгалланган.

Юқоридаги иловалар автоматик тарзда ишга туширилади, шунинг учун созлалмаларда уларнинг фаолиятини чеклаш тавсия қилинган.

Иш режимида энг заряд истеъмол қиладиган иловалар:

Samsung WatchON иш режимида энг кўп қувват сарфлайдиган илова сифатида белгиланган. Ушбу илова кўплаб Samsung смартфонларига ўрнатилган бўлиб, дистанцион пульт вазифасини бажаришга хизмат қилади.

Автралия мобил оператори Telstra‘га қарашли илова иккинчи, сотиш ва сотиб олиш платформаси OLX иловаси учинчи ўринда келмоқда. Snapchat ижтимоий тармоғи ва Tinder танишув сервиси иловалари улардан кейинги поғонани банд қилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!