Энг оммабоп 10 смартфон (21-ҳафта)

Энг оммабоп 10 смартфон (21-ҳафта)

Ортда қолган йигирма биринчи ҳафтада миш-мишлар чархпалаги беармон айланди. Бу чархпалак айланиши билан навбатдаги чартимизга иккита янги қурилма кириб келди.

vivo X50 бу галги тахтни эгаллади. «Фазовий» компания «Уч юлдуз»нинг «Галактика» A51'и «астрономик» натижа қайд этди — иккинчи ўрин. Айтиш керакки, Galaxy А51'нинг «ака»си Galaxy A50 ўтган йилги чартларимизнинг деярли барчасидан ўрин эгаллар эди ва мана A51 ҳам унга мос «ука» эканлигини исботламоқда.

Корейсларнинг ҳали тақдим қилинмаган Galaxy Note 20+ ига бўлган иштиёқ ҳам кучайгани кўриниб турибди. 4,500 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга бўлиши айтилаётган фаблет учинчи ўринни банд этди.

Кейинги поғоналарда эса Xiaomi смартфонлари квинтети — Redmi Note 9S тўртинчиликка кўтарилди, Poco F2 Pro эса бешинчига тушиб кетди. Кейин эса Redmi Note 8 Pro, 10 ва 8'лар кетма-кет саф тортишди.

Apple iPhone SE (2020) га бу сафар ҳам тўққизинчи ўрин насиб қилди. Samsung Galaxy S8 эса яна кутилмаганда бизни йўқлаб қолди. 2017 йилги флагман бизни тарк этигиси келмаяпти.

Шундай қилиб, дастрўмолни олган ҳолда Galaxy A Quantum, iPhone 12 Pro Max ва Nokia 9.3 PureView'ларга видолашув изҳор айладик.

Иннайкейин, хулоса қисмига ўтсак, Xiaomi'нинг бешта, Samsung'нинг учта, вивўнинг битта ва Apple'нинг битта смартфони йигирма биринчи ҳафтадаги рўйхатимизни тузиб берди.

vivo X50 Pro
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Samsung Galaxy A51
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Samsung Galaxy Note 20+
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 9S
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Xiaomi Poco F2 Pro
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Xiaomi Redmi Note 8 Pro
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
Xiaomi Redmi Note 10
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Xiaomi Redmi Note 8
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10
Apple iPhone SE (2020)
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9
Samsung Galaxy S8
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (20-ҳафта)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!