Face Swap Live мобиль иловаси реал вақт режимида фото ва видеода қиёфаларни алмаштириб қўяди

Face Swap Live мобиль иловаси реал вақт режимида фото ва видеода қиёфаларни алмаштириб қўяди

Қиёфаларни алмаштириш ёки Face Swapping — интернетда оммалашган вақтичоғлик бўлиб, ҳаттоки Photoshop`дан бехабар бўлганлар ҳам бу ишни қила оладилар.

App Store`да эса реал вақт режимида фото ва видеодаги қиёфаларни алмаштириб кўрсатадиган янги мобиль илова пайдо бўлди. Иловани ишга тушириб, камерани икки нафар қаҳрамонга йўналтирсангиз, дастур автомат равишда юзларни аниқлайди ва улар жойини алмаштириб қўяди.

Laan Labs стартапи томонидан яратилган дастур реал вақт режимида ишлайди. Олинган натижаларни Facebook, Twitter`да эълон қилиш ёки шунчаки сақлаб қўйиш учун суратга тушириш ёки видеога қайд этиш мумкин.

Face Swap Live мобиль иловаси App Store`да пуллик дастурлар рўйхатидан жой олган. Россияда уни 59 рублга сотиб олиш мумкин. Янги илова фақатгина iOS 8.0 операцион дастуридан юқори платформаларда ишлайди.

Хабарларда илованинг Android  учун мўлжалланган намунаси ҳақида маълумот келтирилмаган. Қизиқарли мобиль илова бўлгани сабабли қисқа вақт ичида “андроидчи”лар учун ҳам тақдим этиб қолинса ажаб эмас.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.