FaceApp атиги 10 кунда бир миллион доллар даромад келтирди – кўпроқ кимлар ҳисобидан?

  •   DiMaX
  •  2022
  •  20.07.2019 11:19

FaceApp атиги 10 кунда бир миллион доллар даромад келтирди – кўпроқ кимлар ҳисобидан?

Кишиларнинг фотосурати асосида уларнинг «кексайган» қиёфасини ишлаб берувчи FaceApp иловаси 2017 йили тақдим этилган эди. Бироқ орадан икки йил ўтиб, шу кунларда у ўзининг «иккинчи умри»ни яшамоқда.

ЎҚИНГ: Аёллар учун махсус тўплам: виртуал пардоз иловалари

Ғарб шоу-бизнеси юлдузлари шарофати билан кейинги ўн кунлар ичида FaceApp яна бутун дунёда оммалашди. App Annie маълумотларига таяниб Forbes нашрининг ёзишича, жорий йилнинг 9 июлидан то 19 июлигача уни олти ярим миллион марта юклаб олишган. Натижада илова ўз ишлаб чиқувчиларига бир миллион АҚШ долларидан ошиқ даромад келтирган.

Мазкур даромаднинг асосий қисми, яъни 746 000 долларини уларга iOS тизимида ишловчи қурилмалар эгалари келтирган. Apple иловалар каталоги – App Store ишлайдиган 155 та мамлакатдан 154 тасида юклаб олиш бўйича FaceApp иловаси биринчи ўринда, фақат Хитойдагина бешинчи поғонада турибди.

2017 йилдан бери FaceApp умуман 73,2 миллион марта юклаб олинган ва яратувчиларига 11,6 миллион доллар даромад келтирган.

ЎҚИНГ: FaceApp’ни қўйинг, ундан ҳам зўри чиқди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!