Facebook Marketplace номли савдо платформасини ишга туширди

Facebook Marketplace номли савдо платформасини ишга туширди

Барчага маълумки, АҚШнинг Facebook тармоғи кундан-кунга фойдаланувчиларга турли янги сервисларни тақдим этиб келмоқда. Кеча ижтимоий тармоқ яна бир сервис – Marketplace номли онлайн савдо платформасини ишга туширди. Мазкур платформа орқали ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўзаро олди-сотди амалиётларини бажаришлари мумкин.

Marketplace менюсига ўтиш учун Facebook интерфейсида тегишли тугма босилади. Шундан кейин сизга яқин жойда бўлган тармоқ фойдаланувчилари томонидан сотилаётган товарлар кўрсатилади. Бундан ташқари, платформада товарларни нарх, категория ва сотув жойи бўйича фильтрлаб қидириш ҳам мумкин. Маҳсулотни сотиб олиш учун харидор сотувчи билан мессенжер орқали боғланади. Ижтимоий тармоқ тўлов ва товарни етказиб бериш ишлари билан шуғулланмайди.

ef5169a13d4c10

Facebook берган маълумотга кўра, жаҳон бўйлаб 450 миллиондан ортиқ фойдаланувчилар товарларни сотиш ва сотиб олиш учун тармоқдаги турли гуруҳлардан фойдаланишар экан.

Афтидан, Facebook компанияси Marketplace платформасини яратиб, e-Bay, Etsy ва Amazon каби савдо платформалари билан жиддий рақобатга киришмоқчи. 1,7 млрд фаол фойдаланувчиларга эга бўлган тармоқ бунинг уддасидан чиқишига шубҳа билдирмаса ҳам бўлади.