Facebook Messenger’да энди видеореклама чиқади, уни тўхтата олмайсиз ҳам!

  •   DiMaX
  •  593
  •  21.06.2018 16:14

Facebook Messenger’да энди видеореклама чиқади, уни тўхтата олмайсиз ҳам!

Дунёдаги энг оммабоп ижтимоий тармоқни тақдим этган Facebook компанияси рекламадан яхшигина даромад кўради. У энди шу тармоқнинг турли қурилмалар учун ишлаб чиқилган иловаларини ҳам реклама майдонига айлантирмоқчи.

ЎҚИНГ: Facebook Messenger хавфли вирус тарқатмоқда: ҳимояланиш усуллари

Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Facebook компанияси ўзининг Messenger иловасида реклама роликларини жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бу лавҳалар ёзишмадаги хатлар орасида ўз-ўзидан чиқади ва автоматик тарзда ижро этилиб кетади. Илова фойдаланувчилари бу видеони ўчириб ёки тўхтатиб қўя олишмайди.

Компания вакиллари аввалроқ, ижтимоий тармоқда реклама учун жой етишмаётганлигини айтишганди – шу боис яқинда Facebook Messenger иловасида статик рекламалар пайдо бўлган. Энди эса мессенжерга видеоролик шаклида ҳам рекламалар жойланади; табиийки, бундай реклама жойи қиммат ҳам бўлади.

Ҳозирда ушбу функция синов жараёнида бўлиб, айрим фойдаланувчилар аллақачон бундан хавотир билдира бошлашган. Facebook Messenger реклама бўлими раҳбари Стефанос Лоукакоснинг сўзларига кўра, жамоа аллақачон бу борадаги мулоҳазаларни ўргана бошлаган ва кейинчалик ҳам юзерларнинг қандай муносабат билдиришларига қаралади.

ЎҚИНГ: iOS ва Android смартфонларида рекламадан буткул халос бўлиш

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!