Facebook Messenger'да HD видеолар ва 360 даражали суратлар жўнатиш имконияти пайдо бўлди

Facebook Messenger'да HD видеолар ва 360 даражали суратлар жўнатиш имконияти пайдо бўлди

Сешанба куни Facebook ўзининг Messenger хизмати учун кичик янгиланишни тақдим этди. Натижада илованинг видео ва суратлар жўнатиш имконияти анча кенгайди. Янгиланишнинг энг эътиборли жиҳати шундаки, эндиликда Мессенгер орқали 720p форматдаги видеолар жўнатиш мумкин. Бироқ, ҳозирча, бу ўлчамдаги видеоларни илованинг стандарт камераси орқали тасвирга тушириб бўлмайди. Илова камераси ҳамон паст ҳажмдаги видеоларни тасвирга олмоқда. 720p ҳажмдаги HD видеони Messenger орқали юбориш учун уни қурилмангиз камераси орқали олган бўлишингиз лозим.

Messenger'да, шунингдек, 360 даражали суратлар юбориш имкони ҳам пайдо бўлди. Бироқ бу ҳолатда ҳам суратлар илованинг стандарт камерасида олинмаган бўлиши лозим. Бошқа ҳар қандай камера орқали туширилган 360 даражали суратларни илова орқали жўнатишга тўсқинлик мавжуд эмас. Бундай форматдаги суратни Messenger орқали юборганда, илова уни махсус форматга ўтказади. Шундан сўнг қабул қилувчи илова юклаб олган суратни бармоғи орқали ҳаракатга келтириб, томоша қилиши мумкин. Бунга қадар 360 даражали суратларни Facebook'нинг ўз мобил иловаси ва компютер талқинида томоша қилиш мумкин эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.