Facebook Workplace номли корпоратив тармоқни ишга туширди

Facebook Workplace номли корпоратив тармоқни ишга туширди

Марк Цукерберг, Facebook компаниясининг асосчиси, ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Workplace номли корпоратив тармоқнинг ишга туширилганини маълум қилди. Сервисдан барча индивидуал юзерлар фойдаланиши мумкин. Бироқ турли ташкилот ва компаниялар унда фаолият юритиш учун тармоқ сайтида махсус анкетани тўлдиришлари талаб этилади.

Workplace корпоратив фойдаланувчилар учун мўлжалланган Facebook’нинг алоҳида тармоғидир. Унда жамоалар ташкил этиш учун фойдаланувчилар гуруҳини тузиш, персоналицияланган янгиликлар лентаси, видеоқўнғироқлар ва мунозаралар каби функциялар қўллаб-қувватланади.

Энг қизиғи, Workplace ленталарда пайдо бўладиган ҳар қандай рекламадан холи. Бу эса фойдаланувчиларни асосий ахборотлардан чалғитмасликда катта аҳамиятга эга. Сервисдан фойдаланиш учун Facebook профилидан алоҳида бўлган профилни ишлатиш имконияти мавжуд.

Facebook дастурчилари Workplace’нинг iOS ва Android платформаларига мўлжалланган иловаларини ҳам яратишди.