Facebook “ёқмади” ишорасини синаб кўрмоқда

Facebook “ёқмади” ишорасини синаб кўрмоқда

Facebook ўзининг Messenger иловасида кичик сонли фойдаланувчилар ўртасида илк маротаба “ёқмади” мазмунини берувчи тугмани ишга туширди. Компания кўпчиликнинг хоҳишидан келиб чиқиб шундай қарорга келган.

Илова фойдаланувчилари айни пайтда бирор пост ёки сурат, ёзишмаларга муносабат билдирганда ушбу белгидан фойдаланишлари мумкин.

Facebook ижтимоий тармоғида бу белгининг аввалроқ татбиқ этилмаганининг асосий сабаби шундаки, компания ишоранинг жанжал чиқариши, таниқли брендларнинг шаънига доғ туширишидан хавотирда бўлган.

Facebook’нинг маълум қилишича бу ишора компания ҳамда ишлаб чиқарувчиларга истеъмолчиларнинг муайян қарор ёки маҳсулотга нисбатан фикрларини ўрганишлари учун айни муддао. Ушбу синов ўзини оқласа, “ёқмади” ишораси оммавий жорий қилина бошлайди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!