Galaxy А54 нинг кучайтирилгани? Samsung Galaxy М54 чиқди!

Galaxy А54 нинг кучайтирилгани? Samsung Galaxy М54 чиқди!

Samsung компанияси ўзининг Galaxy М сериясида техник хусусиятлари кучайтирилган смартфонларни таклиф қилади ва уларнинг энг сўнгги модели Galaxy М54 бўлди.

Galaxy М54 смартфони Gorilla Glass 5 билан ҳимояланган 6.7 дюймли 1080×2400 пиксел резолюциясидаги 120 герц янгиланиш тезлигига эга Infinity-О рамкали Super AMOLED экранга эга. Экран остида эса Exynos 1380 чипсети 8 GB RAM ва 128/256 GB хотира билан Android 13 га асосланган One UI 5.1 версиясида ишлайди.

Қурилманинг 6000 мА/соат батареяси унинг энг ўзига хос хусусияти ҳисобланади, чунки бугунги кунда бундай катта батареяли яхши смартфон топиш қийин. Ушбу гигант батареяни эса 25 Вт тезликда зарядлаш мумкин. Смартфон 164.9×77.3×8.4 ўлчамда бўлиб, унинг оғирлиги 199 граммни ташкил қилади. ‎

Фото: Samsung

Тасвирга олиш борасида ҳам смартфон ёмон эмас: 108 MP (OIS, f/1.8) асосий, 8 MP (f/2.2) ултра-кенг, 2 MP (f/2.4) макро ва 32 MP (f/2.2) селфилар учун. Камералар жойлашуви бир қарашда Galaxy S23 ни эслатиб юборади. Ушбу камералар билан сиз UHD 4К (3840 х 2160) форматида видеоларни 30 кадр/секунд билан олишингиз мумкин.

Алоқа ва уланиш томонда 5G, Bluetooth 5.3 ва Wi-Fi 6 технологиялари қўллаб-қувватланади. Қўшимчасига, смартфонга 1 TB гача microSD солиш мумкин. Бармоқ изи сканери қурилмани ёқиш тугмасига интеграциялаштирилган. Смартфонда 3.5 миллиметрли симли наушник уяси мавжуд эмас.

Samsung ўзининг Galaxy М54 смартфонини Яқин Шарқ давлатлари учун товланиб турадиган кулранг ва тўқ кўк рангларда тақдим қилган. Афсуски Galaxy М54'нинг нархи ҳозирча аниқ эмас.

Galaxy М54 ўтган ҳафта тақдим қилинган Galaxy А54 билан кўп томонлама ўхшаш. Galaxy А54 билан таққослаганда Galaxy М54 ни каттароқ экран (6.7 дюйм - 6.4 дюйм), 20% га каттароқ батарея (6000 мА/соат - 5000 мА/соат), юқори резолюцияли асосий камера (108 MP - 50 MP) ва паст резолюцияли ултра-кенг (8 MP - 12 MP) ва макро (2 MP - 5 MP) камералар билан жиҳозланганлиги гувоҳи бўламиз.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!