Galaxy S22 жонли суратларда

Galaxy S22 жонли суратларда

Янги Galaxy S22 серияси февраль ойининг бошида тақдим этилиши кутилмоқда. Маълумотларга кўра, Galaxy S22 ҳамда S22+ смартфонларининг дизайни аввалги S21 қурилмалариники билан ўхшаш бўлади. 

Бугун Weibo платформасида Galaxy S22 смартфонининг жонли суратлари пайдо бўлди. Смартфон кўринишидан S21'га жуда ҳам ўхшаб кетади. Орқа панель ялтироқ қопламадалиги эса уни S21'дан фарқлаб туради. 

Суратдан кўриниб турибдики, аввалги S21 смартфонлари каби S22 ҳамда S22+ қурилмалари ҳам вертикал жойлашган камералар модулига эга бўлади. ЛEД чироғи эса модулнинг ўнг томонидан ўрин олади. 

Шунингдек, SM-S908U модель рақамидаги Galaxy S22 Ultra (S22 Note) FCC томонидан сертификатланди. Ушбу жараён смартфон S-Pen'га эгалигини кўрсатиб берди. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22 Ultra бошқа ном остида тақдим этилиши мумкин 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!