Galaxy S9'ни 5 рангдаги корпусларда томоша қилинг!

Galaxy S9'ни 5 рангдаги корпусларда томоша қилинг!

Кейинги йилнинг феврал адоғида ўтиши режа қилинган MWC 2018 кўргазмаси доирасида Galaxy S9 ва S9+ флагман смартфонларининг тақдимоти кутилмоқда. Ҳар иккала моделда 2017 йилга хос технологиялар янада такомиллашган талқинда тақдим қилинади. Хусусан, девайслар техник жиҳатдан юқори самарадорлик, янада рамкасиз AMOLED-экран, қўш сенсорли бош камераси билан мухлисларни хурсанд қилади.

Samsung бир муддат аввал икки SIM-картали Galaxy S9’ни (SM-G9608) рўйхатдан ўтказиш борасида ариза топширгани маълум бўлган эди. Qualcomm Snapdragon 845 процессори ўрнатилиши кутилаётган Galaxy S9 смартфонида Dual VoVTE тизими қўлланилиши мумкин. Яъни, смартфон бир вақтнинг ўзида 2 та ауди девайс учун овоз узатади. Galaxy S9 модели Samsung’нинг «Буюмлар интернети»га мўлжалланган биринчи смартфони бўлади.

Кеча инсайдерлар Samsung Galaxy S9 ҳамда S9+ смартфонлари 5 хил рангдаги корпусда тасвирланган суратларни эълон қилдилар. Шу билан бирга, смартфоннинг рендерлари жамоатчилик эътиборига флагманларнинг ҳам орқа, ҳам олд панелларини яқиндан томоша қилиш имконини беради. Яна бир ўзига хослиги шундаки, Galaxy S9 смартфонидаги бош камеранинг 1 сенсорли экани диққатни тортиб турибди.

Ҳозиргача маълум ахборотларга кўра, Galaxy S9 ва S9+ флагманларининг Super AMOLED экрани олд панелнинг 90% қисмини эгаллаб олади. 5,8 дюймли дисплейдаги пикселлар сиғими 2960 х 1080 (QHD+) белгини ташкил қилади. Юқори 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 845 (АҚШ учун) процессори унинг яна бир кучли томонидир.

Флагманлар 4/6 ГБ тезкор ҳамда 64/128 ГБ доимий хотира талқинида сотувга чиқарилади. Шунингдек, microSD ёрдамида доимий хотирани 512 гигабайтгача катталаштириш мумкин. Уларнинг корпуси IP68 стандарти бўйича ҳимояланган бўлади. Смартфонларнинг iPhone X каби, Face ID сканерига эга бўлиши ҳам кутилмоқда.