Galaxy S9 тақдимотига тайёрланган видео тарқалиб кетди

Galaxy S9 тақдимотига тайёрланган видео тарқалиб кетди

Samsung Galaxy S9 ва Galaxy S9+ флагман смартфонларининг тақдим этилишига саноқли соатлар қолганида интернет тармоғида улар акс этган 3 дақиқалик расмий видео ролик тарқалиб кетди.

Қуйида Samsung Galaxy S9 ҳамда унинг юқори талқини эга бўладиган жиҳатлар тасвирланган видео роликни томоша қилинг.

Маълумотларга кўра, Qualcomm Snapdragon 845 ёки фирманинг Samsung Exynos 9 чипи билан флагманлар жаҳоннинг энг кучли флагманларига айланишади.

Уч дақиқалик видеода гувоҳи бўлганингиздек, янги смартфонлар камераси такомиллашган, экран ёрқинлашиб, флагманларда реал воқелик технологияси жорий қилинган. Смартфонлар чанг ва сув таъсиридан қўрқмайдилар.

Роликнинг сўнгги қисмида акс этишича, Samsung Galaxy S9'нинг махсус Enterprise Edition — тадбиркорлар ҳамда тижоратчилар учун махсус талқини ишлаб чиқарилади. Бу талқин тўрт йил мобайнида ахборот ва маълумотларни ҳимоя қиладиган хавфсизлик тизимлари билан таъминланади.

Galaxy S9 модели 5,8-дюймли Quad HD+ (2960 × 1440 пикселли) экран, 12 мегапикселли, Dual Pixel технологиясига эга бош камера, 4 Гбайт оператив хотира, 64 Гбайт сиғимли ва UFS 2.1 стандартли флеш-модул, ток сиғими 3000 мА·соат аккумуляторга эга бўлган.

Galaxy S9+ аппарати 6,2 дюймли, Quad HD+ сиғимли дисплеем, 12 мегапикселли қўш сенсорли бош камера, 6 Гбайт тезкор ва 128 Гбайт доимий хотирага, 3500 мА·соат сиғимли батареяга эга бўлган.

Galaxy S9+ қўш модулли бош камерага эга бўлади. Стандарт талқинда эса бош камера бир модулли.

Galaxy S9 смартфони эга бўладиган Sony IMX345 сенсори 12 мегапиксел аниқлигида ва фотосенсор 1/2,55 ўлчамида, шунингдек ёруғлик тақсимлайдиган мослама бугунги кун учун рекорд даражада илғор, яъни f/1.4 стандартли.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!