Google’дан воз кечганларга Microsoft ҳақ тўлайди!

  •   DiMaX
  •  1542
  •  03.06.2017 17:03

Google’дан воз кечганларга Microsoft ҳақ тўлайди!

Microsoft компанияси Bing қидирув тизимидан фойдаланганлик учун рағбатлантириш дастурини йўлга қўйди. У шу йўл билан фойдаланувчиларни Google’дан ўзига оғдириб олишга қарор қилган, деб ёзади The Independent.

Хабарда таъкидланишича, ушбу дастур ҳозирча фақат Буюк Британия аҳолиси учун амал қилади. Кейинчалик уни кенгайтириш чоралари кўрилади.

Бонуслар олиш учун, фойдаланувчи Bing тизимига ўзининг Microsoft аккаунти билан кириши лозим. Ҳар бир қидирув сўрови учун у совға баллари олади; кейинчалик уларни компания дўконларида, жумладан, Windows ва Xbox маркетларида ҳам маҳсулотларга алмаштириши мумкин бўлади.

Шунингдек, мазкур дастурда бир нечта даражалар кўзда тутилган: янги аъзолар кунига кўпи билан 10 очко тўплашлари мумкин, тажрибали фойдаланувчилар эса – 50 очкогача йиға оладилар.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!