Google: Deep Mind сунъий интеллектни одамга ўхшаб гапиртиради

Google: Deep Mind сунъий интеллектни одамга ўхшаб гапиртиради

Google компаниясининг Deep Mind бўлими мутахассислари WaveNet номли сунъий интеллект устида иш олиб боришмоқда. Сунъий интеллект, асосан, интерактив суҳбатларга мўлжалланган бўлиб, инсон нутқига максимум даражада яқин тарзда гапириши мумкин. Тўғри, интеллектда сўз талаффузлари ҳали маромига етказилмаган, аммо унинг жорий ҳолати аввалгисидан 50%га яхшиланган. WaveNet ҳатто фортепианода ўрганилган мумтоз асарлар ёрдамида мустақил равишда мусиқий асарлар яратиши мумкин.

Инсон нутқи каби сўзлашиш мақсадида технология нейрон тармоқлар ва ҳақиқий одамлар овозларидан фойдаланади. Энг қизиғи, WaveNet ҳар бир ибора учун лингвистик ва фонетик қоидаларни танлашни билади. У 1 сонияда 16 000 та овоз намуналарини синтезлаш орқали рақамли товушни одам нутқидек табиийлаштиришга ҳаракат қилади.

BlogPost-Fig1-Anim-160908-r01

Бироқ мазкур технология Google сервисларига ҳали бери татбиқ этилмайди. Бунга сабаб бундай аудиони қайта ишлаш учун жуда катта ҳисоблаш қуввати талаб этилади. WaveNet талаффузининг намуналарини DeepMind блогида тинглаб кўришингиз мумкин.