Google: энди махфий сўзни териб ўтиришга зарурат йўқ

Google: энди махфий сўзни териб ўтиришга зарурат йўқ

Google компанияcи томонидан амалга оширилаётган, мобиль қурилма воситалари тизимига махфий сўзлар орқали киришни фойдаланувчининг биометрик параметрлари ва биологик маълумотлари асосида тизим тасдиғидан ўтиш технологиясига алмаштиришни мақсад қилган “Abacus” лойиҳаси 2016 йилнинг муҳим технологик воқеаларидан бири бўлиши мумкин. Боиси, биометрик параметрлар деярли бузиб бўлмас даражада мустаҳкам бўлади.

Abacus қурилмаларни қулфлаши ёки очиши мумкин. Мазкур тизим орқали қурилма ўз эгасининг хатти-ҳаракатлари, ташқи кўриниши, феъл-атворини овози ёки гапириш оҳанги, қадам ташлаши каби жиҳатларини ўрганади ва уни таниб қолади. Қурилма бегона шахс қўлига тушиб қолса, буни дарров фаҳмлайди.

Смартфон тизимга кириш истагида бўлган фойдаланувчининг манзили ва географик жойлашувини ҳам текшириб кўради. У эгаси тўғрисидаги маълумотларни турли йўл билан, ҳатто кўнгилочар ўйинлар билан ҳам тўплаши мумкин. Google тизимидаги, шахсиятни ўраганадиган ақлли телефонларнинг бу хислати ҳозирча мўъжизали бўлиб кўринмоқда.

Модомики, одамлар қисқа ва осон ёдда қоладиган сўзлардан фойдаланишда давом этишар экан, махфий сўзлар тизимини бузиш ҳам шунчалар осон бўлади.  Бу лойиҳани кейинчалик бошқа – банк, қўриқлаш, хавфсизлик тизимларида ҳам татбиқ қилиш мумкин.

Айниқса, банк тизимида ҳам логин, ҳам электрон почта ёки қўл телефонига келган махфий сўз орқали трансфер ва бошқа жараёнларни икки босқичли тасдиқ ёрдамида амалга ошириш сўнгги йилларда ниҳоятда кучсиз ҳимояланган тизимга айланди.

Google’нинг собиқ мутахассиси Крис Мессина Twitter тармоғидаги саҳифасида Abacus лойиҳаси тўғрисида тўлқинланиб гапирган. Унинг айтишича, модомики тизимларга SMS кодлар орқали кириш йўқолар экан, Abacus туфайли икки босқичли тасдиқлаш тизимининг олтин қоидалари кучини йўқотади ва тизимни тўла бузишнинг имкони бўлмайди.

Cisco компанияси инженери Шон Кулей Криснинг фикрларига қарши чиқиб, “Оёғим ёки қўлимни синдириб олганимда феъл-атворим ўзгаргани боис тизимга кира олмаслигим ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдалана олмаслигимни айтмаса, жуда ажойиб ғоя”, деб киноя қилган.

“Саломатлигингга оид маълумотлар соғлиқни сақлаш тизими томонидан бошқарилмаслигини инобатга олсак, гапларинг ноўрин”, дея жавоб қайтарган собиқ гуглер.

Google’нинг 2015 йилги дастурчилар анжуманида намойиш этилган мазкур лойиҳанинг синов намунаси тақдим қилинганида экспертлар биологик параметрларга асосланган тизимни бармоқ излари орқали тизимга кириш технологиясидан 10 чандон мустаҳкам эканлигини таъкидлашган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!