Google+ ижтимоий тармоғи янги дизайнда ишга тушади

Google+ ижтимоий тармоғи янги дизайнда ишга тушади

Янги дизайндаги ижтимоий тармоқнинг имкониятлари сезиларли даражада ўзгаради. Энди Google+ фойдаланувчилар учун янада қулайлашишига ишлаб чиқарувчилар ишонтирмоқда.

Google+ни қайта ишлашда, асосан, “Коллекция” ва “Жамоа”га диққат қаратилган. Аммо баъзи функциялар олиб ташланган, масалан, учрашувлар уюштириш ва геометка қолдириш йўқолади.

Эслатиб ўтамиз, “Коллекция” функцияси шу йилнинг баҳорида қўшилган, “Жамоа” эса уч йилдан бери мавжуд.

Google+ ижтимоий тармоғига 2011 йил ёзида Google компанияси томонидан асос солинган. Ҳозирда 400 млндан ортиқ аъзолари бор. Ойлик фаол аудиторияси 100 млндан ошади. Таҳлилчилар фикрига кўра, Google+ да энг йирик ижтимоий тармоқ Facebook ўрнини эгаллаш имкони мавжуд, аммо аудиторияси сустлигича қолмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!