Google Pixel 4a билан танишамиз

Google Pixel 4a билан танишамиз

Google Pixel 4a смартфони ва ниҳоят режаланган муддатидан анча кейин тақдим қилинди.

Google'нинг ушбу қурилмаси ўтган йилги Pixel 3a'дан қанчалик даражада такомиллаштирилди? Компаниянинг ўтган йилги модели анча муваффақиятли чиққанди. Шунинг учун, қурилманинг кейинги авлодида кўп жиҳатларни ўзгартиришга ҳожат ҳам йўқ эди. Лекин Google мижозлар фойдасига иш кўриб, нархларни камайтирди ва айни дамда смартфон хотира сиғимини икки баробарга оширди.

Pixel 4a смартфонига Snapdragon 730G чипи қўйилди, тезкор хотира ҳажмига яна 2ГБ қўшилди, доимий хотира эса UFS 2.1 тезлигида ишлайдиган бўлди. Аккумулятор сиғими ҳам бироз оширилди. Дисплей кўпроқ майдонни қамраб олди, селфилар учун айланасимон тирқиш камера ўрнатилди.

Қурилманинг ён ва орқа томонлари пластикдан ишланган бўлса, экранни Gorilla Glass 3 шишаси ҳимоялаб туради. Камера апертураси бироз ёрқинлаштирилиб, f/1.7 га кўтарилди.
Қуйида Google Pixel 4a смартфонининг тўлиқ техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз.

Google Pixel 4a'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 144 х 69.4 х 8.2 мм; 143 г; пластик ром ва панель;
> Дисплей: 5.81 дюйм OLED; 1080 х 2340 пиксел резолюцияси; 19.5:9 томонлар нисбати; 443 пиксел/дюйм зичлик;
> Чип: Qualcomm Snapdragon 730G (саккиз ядроли (2х2.2 GHz Kryo 470 Gold & 6х1.8 GHZ Kryo 470 Silver); Adreno 618 график процессори;
> Хотира: 6ГБ тезкор, 128ГБ UFS 2.1 доимий хотира; microSD карта слоти йўқ;
> ОТ: Android 10;
> Орқа камера: 12.2МП, f/1.7, 27 мм (кенг), 1/2.55", 1.4µм, қўш пиксел PDAF, оптик тасвир стабилизацияси;
> Олд камера: 8МП, f/2.0, 24 мм (кенг), 1.12µм;
> Видео ёзув: [email protected] кадр/сек., [email protected]/60/120 кадр/сек.;
> Аккумулятор: 3140 мАс; 18 ватт қувватлаш;
> Бошқа: NFC, Bluetooth v5.1, орқа панелга ўрнатилган бармоқ изи сканери; Wi-Fi 5GHz b/g/n/ac; қўш-SIM (нано+eSIM).

Қадоқ таркиби
Pixel 4a қадоғида фақатгина энг муҳим нарсалар жойлашган. Қутининг ялтирамайдиган сайқалда ишланган. Қути устига Google логотипи ва Шунчаки Қора Pixel 4a смартфони тасвири туширилган.

Қадоқ ичида Pixel 4a, қисқа йўриқнома, хавфсизлик маълумоти, SIM картани чиқарувчи илгак, USB-C-2-C кабели ва USB-C зарядчик бор. USB-C-2-A кабели ҳам бор — эски iPhone ёки бошқа Android смартфонингиздан маълумотларингизни кўчириб ўтказиш учун.
Қути ичида қулоқчин, ғилоф ёки экран протектори мавжуд эмас.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Xiaomi Redmi Note 9 Pro (1-қисм)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!