Google Pixel'лар нархи ҳақидаги маълумот сизиб чиқди

Google Pixel'лар нархи ҳақидаги маълумот сизиб чиқди

Twitter'даги @evleaks аккаунти фойдаланувчиси бўлган таниқли ликер Evan Blass яқинда тақдим қилиниши кутилаётган Google Pixel 4 ва Pixel 4 XL смартфонларининг Канада долларидаги нархларини ошкор қилди.Унга кўра, ишлаб чиқарувчи Pixel 4'нинг 64ГБ лик талқини учун 1,049.95 Канада доллари (787.97 АҚШ доллари), 128ГБ лик версияси учун эса 1,199.95 Канада доллари (900.42 АҚШ доллари) сўрамоқда. 64ГБ лик Pixel 4 XL'ни эса 1,199.95 Канада доллари (900.42 АҚШ доллари), 128ГБ лигини эса 1,359.95 Канада доллари (1,020.37 АҚШ доллари) га сотиб олиш мумкин бўлади.

Техник жиҳатларига тўхталиб ўтсак, айтиш мумкинки, Pixel 4 ва Pixel 4 XL'ларда "Жонли субтитр" номли функция мавжуд бўлиб, у видеоларнинг аудиосини реал вақт режимида яратиб, экранда кўрсатади. Гаджетларда, шунингдек, тўққизта иловада қўллаб-қувватланувчи янгича Ҳаракатни сезиш режими ҳам бор.

Ҳозиргача тарқалган миш-мишларга қараганда, смартфонлар Qualcomm Snapdragon 855 чипида ишлаб, 6ГБ тезкор хотирага эга бўлади. Орқа камера жамланмаси эса қўш камерали бўлиб, 12 мегапикселли асосий линза ва 16 мегапикселли телефото камерадан иборат бўлади.

Кичикроқ ҳажмли Pixel 4'га эса 5.7 дюйм катталикдаги 90Hz 1080p+ OLED дисплей, 2 800 мА/соат сиғимли аккумулятор ўрнатилган бўлса, Pixel 4 XL 6.3" 90Hz 1440p+ OLED панель ва 3 700 мА/соатли аккумуляторга эга бўлади.

Бундан ташқари, компания Pixel Buds қулоқчинларининг навбатдаги — Pixel Buds 2 талқинини 15 октябрдаги Made by Google маросимида тақдим қилиши ҳам айтилмоқда. 

Хулоса:

•64ГБ лик Google Pixel 4 787.97 АҚШ доллари туради.

•64ГБ лик Pixel 4 XL 900.42 АҚШ доллари туради.

•Ҳар икки смартфон S855 чипида ишлайди.

ЎҚИНГ: Google маҳсулотларининг ҳақиқий қабристони очилди – қабртошлари ҳам бор!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.