Google смартфон бош экранини хослаштирувчи ресурсни ишга туширди

Google смартфон бош экранини хослаштирувчи ресурсни ишга туширди

Смартфон бош экранини хослаштириш, яъни таъбга кўра ўзгартириш Android операцион тизимининг iOS’дан фарқли устун жиҳати сифатида эътироф этилади. iOS тизими экрандаги фон-суратларини ўзгартириш ва иловаларни папкаларга солиш орқали экранга қўйишга рухсат берса, Android фойдаланувчига экранга интерактив виджет, яъни илова рамзларини қўйиш енгиллигини яратиб берган.

Google бош экранни фойдаланувчи фикри асосида янада қулай қилиш учун Android’нинг мослашувчанлигини таъминлайдиган Taste Test ресурсини ишга туширди. Google бу орқали смартфон эгаларига экран фонининг дизайнини ўз дидлари ва хоҳишларига кўра ташкил қилиш имконини беради.

Тезкор саволлар сиздан қандай (мисол учун, табиий ёки инсон томонидан яратилган иллюстрация, геометрик шаклларга бой) сурат-тасвирларни маъқул кўришингизни, рангдор ёки рангпар, тасвирлар, қиррадор ёки ясси шакллар бўлиши ва бошқа ўзига хос жиҳатлар бўйича тасаввурингизни аниқлаб олади. Шунингдек, бу тизим учун сизнинг кўпроқ ишлашингиз ёки ўйин ўйнашингизни, мусиқа тинглашни ёки янгиликлар ўқишни маъқул кўришингизни аниқлаш ҳам муҳим.

Ундан сўнг тизим томонидан интерфейснинг тахминий намунаси ишлаб чиқилиб, жавобларга кўра Android’нинг кўринишини ўзгартирувчи лончерлар, илова белгилари тақдим қилинади. Шундан сўнг тизим сизга ушбу бош экран менюсини Play Store’дан юклаб олишни таклиф қилади.

Мазкур қулайликдан фойдаланмоқчи бўлсангиз Taste Test ресурсига ташриф буюринг.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!