Google видеоларни юклаб олишга мўлжалланган YouTube Go иловасини ишга туширади

Google видеоларни юклаб олишга мўлжалланган YouTube Go иловасини ишга туширади

Google компанияси YouTube видеохостингидаги видеоларни юклаб олиб, уларни офлайн режимда кўриш ва улашиш имкониятини берадиган YouTube Go иловасини ишга туширди.

Ҳозирча янги илова бета-режимда Ҳиндистон фойдаланувчилари томонидан синовдан ўтказилмоқда. Сирасини айтганда, Google мазкур иловани айнан ҳиндистонлик истеъмолчиларнинг таклифига биноан мазкур иловани яратган.

YouTube Go иловаси орқали видеоларни офлайн режимда кўриш учун турли аниқлик даражаларида сақлаш мумкин. Шунингдек, сақланган видеоларни яқин-атрофдаги қурилмалар билан интернет уланишисиз улашиш мумкин. YouTube Go компания шу йилнинг бошида эълон қилган Smart Offline feature дастури асосида ишлаб чиқилган. Дастурга мувофиқ Ҳиндистоннинг йирик мобил операторлари видеохостингдаги видеоларни тунги вақтда юклаб олиш учун абонентдан тўлов олмайди.

yt-go-signup-section-phone-2.0

YouTube Go куни кеча Деҳли шаҳрида ўтказилган Google конференциясида оммага таништирилган. Шунингдек, маросимда АҚШлик гигант Ҳиндистон учун мўлжалланган бир нечта бошқа янги сервисларни ҳам намойиш этган.

Ҳозирча илованинг глобал релизи қачон бўлиши номаълум.