Google «Хариталар»нинг янги дизайнини тақдим этди

Google «Хариталар»нинг янги дизайнини тақдим этди

Бир неча кун олдин, Google ўзининг «Хариталар» иловасининг 15 йиллик юбилейи шарафига мутлақо янги дизайнни тақдим этди. Янги дизайн янада содда ва интуитив интерфейсни таклиф этади, энг муҳим ўзгариш эса пастки менюнинг янгиланиши ҳисобланади. Google пастки менюда бир нечта элементларни олиб ташлади, уларнинг ўрнига учта ойнани киритди.Маълум бўлишича, Google Maps интерфейсининг янги дизайни етарлича яхши бўлмаган ва компания пастки менюда яна бир муҳим ўзгаришни амалга оширмоқда.

«Commute» ёрлиғи номи соддагина «Go»га ўзгартирилди, бу унинг маъносини яхшироқ англатади.

Ойнанинг фақатгина номи ўзгаргани йўқ. Шунингдек, меню фойдаланувчига ишга бориш ва қайтиш учун мўлжалланмаганлигини тушунтириш учун белги қайта ишланган. Уй ва офис белгиси автомобиль ва темир йўлни кўрсатувчи белги билан алмаштирилган.

Менюдаги «Start» тугмасини босганда белгиланган манзил, уй, иш ва бошқа жойлар учун ёрлиқлар овозсиз режимда акс этади. 

Ойнанинг юқори қисмида «Йўналишлар» ёрлиғи ҳам кўрсатилади. Баъзи бир Google Хариталари фойдаланувчилари қўшимча меню элементларини, жумладан «Line», «Stations» ва «Stop»ни ҳам аниқлади.

Google ҳали ҳам янги меню билан тажриба ўтказмоқда. Эҳтимол, сиз фойдаланувчи интерфейсининг янгиланган версиясини қабул қилмаган бўлишингиз мумкин, аммо у тез орада барча iOS ва Android смартфонларида пайдо бўлади.

ЎҚИНГ: Google Maps ва бошқа хариталар масштабини битта бармоқда бошқариш мумкин!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!