Ҳали ўн йил ҳам ўтмади: Terrafugia Transition учар автомобили 2019 йилда сотувга чиқади

  •   Saroy
  •  603
  •  20.07.2018 11:34

Ҳали ўн йил ҳам ўтмади: Terrafugia Transition учар автомобили 2019 йилда сотувга чиқади

Ушбу лойиҳа ишга туширилганига эндигина ўн йил бўлса-да, Terrafugia компанияси ўзининг Terrafugia Transition учар автомобилини қачон сотувга чиқариши ҳақда маълум қилди.

Қанотлари йиғиладиган ушбу авто-самолёт 2019 йилнинг бошида сотувга чиқарилади, нархи 330 минг доллар. Учар машинанинг тезлиги соатига 161 км. Энг узоқ парвоз 644 километргача давом этади. Ерда эса Terrafugia Transition қанотлари йиғилган ҳолатда соатига 100 километр тезлик билан юра олади. Аппарат газ-электр двигателда ишлайди ва Boost функцияси билан таъминланган. Бу моторнинг қудратини қисқа вақтда ошира олади. Шунингдек, учар автомобиль тўртта хавфсизлик ёстиқчаси ҳамда парашют  билан жиҳозланди.

Terrafugia Transition астомобилини яратиш 2008 йилда бошланган эди. Илк «жонли» тест бир йил ўтиб амалга оширилди. Шундан буён тўлақонли анонс ҳар доим қолдириб келинарди, инвесторлар кетиб қоларди, янги инвесторлар жалб қилинарди, самолётнинг дезайни такомиллаштириларди ёки янгисига алмаштириларди.  Хуллас, бу вақт мобайнида Terrafugia Transition  дунёда биринчи бўлиб учар автомобиль яратиш имкониятидан маҳрум бўлди.  2014 йилда уни Helicycle Pal-V  ортда қолдириб, ўзининг икки ўринли учар қурилмасини чиқарди. Ушбу аппаратнинг нархи 295 минг доллар қилиб белгиланган эди. Тўғри, Helicycle Pal-V  тезда хонавайрон бўлди ва ҳозирда ушбу модель сотувда йўқ.