Ҳамёнбоп Lenovo Miix 320 планшети тақдим қилинди

Ҳамёнбоп Lenovo Miix 320 планшети тақдим қилинди

Айни пайтда жаҳоннинг биринчи рақамли компьютер ишлаб чиқарувчиси бўлган Lenovo Жаҳон Мобиль Конгресси доирасида “ҳамёнбоп” туркумига кирувчи Miix 320 Windows 10 гибрид планшетини тақдим қилди. Унинг бошланғич нархи 199 долларни ташкил қилади. Жорий йилнинг апрель ойидан планшетнинг LTE-модулли талқини, июлдан бошлаб эса Wi-Fi талқини сотувга чиқарилади.

Lenovo Miix 320 деб номланаётган планшет дисплейининг диагонали 10,1 дюйм. Унинг экран сиғими Full HD (1920 х 1200 пикселли). Планшет самарадорлиги учун Intel Atom X5 ёки X3 процессори ҳамда 4 ГБ оператив хотира жавобгар бўлади. Девайснинг хотираси чекланган бўлиб, унинг сиғими 128 ГБ. Компания планшет билан бирга, унга уланувчи клавиатурани ҳам тақдим қилди. Иккала қурилма ўзаро магнит ёрдамида бирикади. Клавиатурада иккита USB-A порти мавжуд.

Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, Lenovo Miix 320’ни тўлиқ қувватлаб, ундан 10 соат фойдаланиш мумкин. Планшет корпусининг қалинлиги 8,5 мм, вазни — 550 грамм, клавиатура билан бирга 1030 грамм.

The Verge халқаро IT-нашрнинг маълум қилишича, Lenovo Miix 320 клавиатурасининг трекпад (сенсор майдони) жуда илғор ва қулай.

Lenovo Miix 320’нинг техник жиҳатлари:

Операцион тизим: Windows 10
Экран диагонали ва сиғими: TFT, 10.1 дюймов, Full HD
Процессор: Intel Atom X5
Оператив хотира: 4 ГБ
Доимий ички хотира: 128 ГБ
Бош камера: 5 МП
Олд камера: 2 Мп
Мобиль алоқа: nano-SIM, 2G/3G/LTE
Симсиз уланиш: Wi-Fi 802.11a/b/g/n/ac, Bluetooth 4.2
Бармоқ излари сканери: мавжуд эмас
Портлар: USB Type-C
3.5 мм аудио порт: мавжуд
Аккумулятор сиғими: номаълум
Сувдан ҳимояланганлик: йўқ
Корпус ранги: оқ
Нархи: 199-229 АҚШ долларидан бошлаб.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!